"Барса" кетма-кет икки мавсум чемпион бўла олмаяпти — бунақаси 13 йил бўлмаганди

Aslanov Jasurbek
17 май 2021
Бир неча дақиқа олдин "Барселона" "Сельта"га ютқазиб қўйди (1:2) ва Ла Лига бош соврини учун курашдан чиқиб кетди.

Шу тариқа, "блауграна" қаторасига иккинчи мавсум чемпион бўла олмайди. Ўтган йили каталонияликлар иккинчи ўринни эгаллашганди, бу мавсум максимум учинчи бўлишади.

"Барса" 13 йилдан буён илк марта кетма-кет икки мавсум чемпионликдан қуруқ қолди – 2006/07-йилги мавсумда иккинчи бўлишган, ундан кейинги мавсумда эса учинчи поғонани банд этишганди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: sports.ru