"Барса" "Камп Ноу"даги 475 та VIP-ўринни 30 йилга 100 миллион евро эвазига сотди. Клуб Ла Лигани 31 декабрда огоҳлантирган

Omonjon To`xtamirzayev
16 янв 2025
Клуб Яқин Шарқнинг икки инвестори билан узоқ йиллик келишувга эришган.

475 ўрин 30 йилга айнан шу инвесторларга "сотилган".

Таъкидланишича, харидорлар VIP-ўринлардан ўзлари фойдаланишлари ҳам ёки яна бошқа кимгадир сотишлари ҳам мумкин. Инвесторлар ўринлардан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи лицензияга бутун муддат давомида аванс пули ўтказиб боришади – шундай қилиб, келишув муддатининг умумий муддати давомида "Барселона" ҳисобига мунтазам равишда пул тушиб туради.

VIP-ўринлар сотувидан тушган пул "Барселона"га "1 - 1" қоидасига чиқиш имконини беради, қўшимчасига, клуб "Камп Ноу" реконструкцияси бўйича инвесторлар олдидаги қарзларининг бир қисмини ёпади. Аввалроқ, клуб шу орқали 100 млн евро ишлаб олиши маълум бўлганди.

"Барселона" хабарида клуб барча зарур ҳужжатларнинг Ла Лигага 31 декабрь санаси охиригача жўнатгани таъкидланади.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: fcbarcelona.com