Барриос "Зенит"да қолишини маълум қилди

Omonjon To`xtamirzayev
10 июл 2023
Ярим ҳимоячиси Вильмар Барриос "Зенит"да қолади, футболчи тасдиқлади.

"Ҳа, мен янги мавсумда ҳам "Зенит"да қоламан".

Футболчи 2019 йилдан буён питерликлар шарафини ҳимоя қилади. Унинг амалдаги шартномаси 2026 йилгача мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ футболчига "Милан", "Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Бешиктош" каби жамоалар қизиқиш билдираётгани хабар берилганди. 


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: Primer Tiempo