UZ

Сўнгги янгиликлар

17:54Анчелотти бразилиялик ёш иқтидорнинг харид қилинишига рози  0 17:33Луис де ла Фуэнте — Испания терма жамоаси янги устози!  2 17:10"Милан" Зиешни сотиб олиш фикридан воз кечди  0 16:50Луис Энрике Испания терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  9 16:41Эшитдик-да! Иван Соловьёв Тошкент клубига ўтишга яқин  7 16:24Роналду ЖЧ 1/8 финалида асосий таркибда майдонга тушмагани учун Португалия термасини тарк этиш билан таҳдид қилгани ростми?  14 16:09⚡️Роналду захирада қолгани учун Португалия термасини тарк этмоқчи бўлган  14 15:59"Рома" Депай вакиллари билан музокараларни бошлаб юборди  1 15:39"Умид қиламанки, Аргентина Месси учун Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқади" — Ибрагимович  7 15:19Амрабат учун кураш қизғин кечмоқда  0 14:58Беллингем вакиллари футболчини қўлга киритишда фаворит кимлигини айтди  0 14:37Мессининг Мексикага киришини чеклашмоқчи! Ҳаммасига ЖЧ-2022даги видео сабаб бўлмоқда  3 14:24Винисиус болаликдаги орзулари рўйхатини кўрсатди – 22 ёшида уларнинг деярли барчасига эришди  4 13:59Нидерландия термаси дарвозабони: "Месси биз каби инсон. У ҳам хатоларга йўл қўйиши мумкин – буни ЖЧ бошида кўрдик"  4 13:37"Бобир Абдихолиқовда етарлича вариантлар бор ва бўлади" — "Андижон" собиқ аъзоси ва Беларусь чемпиони  1

Барош, Жо, Боян ва ҳалигача ўйнаётган яна 19 ўйинчи Янгиликлар

Барош, Жо, Боян ва ҳалигача ўйнаётган яна 19 ўйинчи

Ўтган давр юлдузларини ҳозирги жамоалар таркибидан излашда давом этамиз.

Ушбу 22 афсонани 2022/23 йилги мавсумда ҳам майдонда кўриш мумкин.



Хавьер Пасторе, Аргентина

Олдин: ПСЖ шайхларининг дастлабки юлдузларидан бири ва Аргентина терма жамоасининг умиди

Ҳозир: 33 ёшида "Эльче" (Ла Лига) ўйинчиси

2021/22 йилги мавсум: 13та ўйин, 0+0



Хавбек Францияда барчасини ютган ва ПСЖда ёрқин тарзда ҳаракат қилган. Аммо, сўнгги тўрт йил унинг учун омадли келмаяпти. Аргентиналик "Рома"даги икки йиллик фаолиятдан сўнг "Эльче"га ўтди. 33 ёшли ўйинчи Ла Лигада захирада ўтирибди.


Жо, Бразилия

Олдин: ЦСКАнинг (Головинга қадар) энг қиммат сотуви, "Ман Сити" ва "Эвертон" сафида гол урган

Ҳозир: 35 ёшида "Сеара", (1Д, Бразилия) ўйинчиси

2022 йилги мавсум: 4та ўйин, 1+0



Жо ЦСКАдан 14 йил, "Манчестер Сити"дан эса 11 йил олдин кетган, 2014 йилдан бери эса терма жамоада ўйнашни тўхтатган! Бразилиялик шундан бери Америка ва Осиёни "айланади": Бразилия, БАА, Япония, Хитой. У 35 ёшида ҳам майдонда — "Коринтианс" сафида Бразилия чемпионатида захирадан ўйинга тушди, ҳозир эса "Сеара" сафида ўйнамоқда.


Милан Барош, Чехия

Олдин: Евро-2004нинг энг яхши тўпурари ва ярим финалчиси, "Ливерпуль" билан ЧЛ-2005 ғолиби

Ҳозир: 40 ёшида "Вигантице" (6Д, Чехия) ўйинчиси, Жилиан округи чемпионати



Милан Барош футбол ўйнашни 1987-йилда "Вигантице" (ўша пайтда 6 ёш бўлган)да бошлаган. Милан ҳозирда 40 ёш, у яна "Вигантице"да. Чехиянинг олтинчи лигасида мунтазам ўйнамоқда ва голлар урмоқда. "Вигантице" ва "Вигантице" орасида ажойиб Евро-2004, "Ливерпуль", "Астон Вилла" ва "Галатасарой" қолди.


Райан Бабел, Нидерландия

Олдин: "Ливерпуль" ва "Аякс" сафида ўйнаган, ЖЧ-2010 финалида захирада ўтирган

Ҳозир: 35 ёшида "Еюпспор" (2Д, Туркия) ўйинчиси

2021/22 йилги мавсум: "Галатасарой"да: 30та ўйин, 3+1



35 ёшли Бабел Туркияда ўйнашда давом этмоқда. У бу ерда фаолиятидаги энг кўп ўйинларни ўтказган. Аввалига, "Қосимпошо", "Бешиктош" ва "Галатасарой", энди эса Иккинчи лигадаги "Еюпспор".


Саломон Калу, Кот-Д'Ивуар

Олдин: "Челси" вингери, ЧЛ-2012 ғолиби ва Кот-Д'Ивуар терма жамоаси афсонаси

Ҳозир: 37 ёшида "Арта/Солар 7" (1Д, Жибути) ўйинчиси



37 ёшли Калу "Ботафого"дан сўнг бир йил клубсиз юрди. Аммо, ушбу ёзда Алекс Сонг ҳаракат қиладиган "Арта/Солар 7" жамоасига ўтди. У ерда шунингдек "Малага" ва Камерун терма жамоаси собиқ дарвозабони Камени ҳам бор. Ҳеч бўлмаса Африка Кубогининг битта босқичидан ўтиб учун қизиқарли тўда керак.


Синдзи Кагава, Япония

Олдин: "Боруссия" (Дортмунд) ва "Ман Юнайтед" ҳужумкор ярим ҳимоячиси

Ҳозир: 33 ёшида "Сент-Труйден" (1Д, Бельгия) ўйинчиси

2022/23 йилги мавсум: 4та ўйин, 0+0



Синдзи Кагава — Европанинг энг японча клубида 33 ёшли етакчи. "Сент-Труйден"нинг раҳбарлар япон, улар жамоага японларни тортишмоқда. Кагава — ҳужумнинг марказида 10-рақам билан "Лестер" чемпионлигидаги Синдзи Оказаки билан жуфтликда ўйнамоқда (ҳозирча энг яхши тўпурар Хаяши жароҳат олган). Бу ерда шунингдек Американинг Иллинойс штатида туғилган яна бир япон дарвозабон Шмидт ва ўнг қанот ҳимоячи Хашиока бор.


Якуб Блашчиковски, Польша

Олдин: "Боруссия" (Дортмунд) афсонаси, Германия чемпиони ва ЧЛ-2013 финалчиси.

Ҳозир: 36 ёшида "Висла" (Краков) (1Д, Польша) ўйинчиси

2021/22 йилги мавсум: 2та ўйин, 0+0



Поляк "Висла"нинг энг муҳим ўйинчиси — у айнан шу ердан 2007 йилда "Боруссия"га кетган. 36 ёшли Блашчиковски — ўзининг илк катта жамоасида сардор. Аммо, Куба ўтган мавсумнинг деярли бутун қисмини жароҳати сабаб ўтказиб юборди.


Кевин-Принс Боатенг, Гана

Олдин: "Милан", "Боруссия", "Барселона" ва "Герта"нинг ёрқин ярим ҳимоячиси

Ҳозир: 35 ёшида "Герта" (Бундеслига)

2021/22 йилги мавсум: 18та ўйин, 0+0



Кевин-Принс Боатенг "Герта"га қайтди (у тарбияланувчиси). У кўп ўйнамаяпти, аммо жароҳат бўлмаганда мунтазам майдонда ҳаракат қиляпти. Албатта, жамоа "Милан" ёки "Барселона"га қараганда камтарроқ. Аммо, 35 ёшли Боатенг ҳам олдингидек эмас.


Боян Кркич, Испания

Олдин: "Барселона"нинг супер иқтидори

Ҳозир: 31 ёшида "Виссел Кобе" (1Д, Япония) ўйинчиси

2022 йилги мавсум: 14та ўйин, 0+1



Боян саккиз йилдан бери "Барселона"да эмас. Ундан сўнг "Сток, "Алавес" ва "Монреаль"да ўйнади. Бир йилдан бери "Барса"даги дўстлари Иньеста ва Сампер билан "Виссел Кобе"да ҳаракат қилмоқда. Ёзда ушбу клубда Вермален фаолиятини якунлади.


Салли Мунтари, Гана

Олдин: ЛЧ-2010 ғолиби, "Интер", "Милан" ва "Удинезе" ярим ҳимоячиси

Ҳозир: 37 ёшида "Хартс оф Оук" (1Д, Гана) ўйинчиси

2021/22 йилги мавсум: 11та ўйин, 1+2



Салли Мунтари 2015 йилда "Милан"дан кетганидан сўнг ҳеч қаерда бир йилдан ошиқ ўйнамади. Бир мавсум — "Ал Иттиҳод"да (Саудия Арабистони), ярим мавсум — А Сериядаги "Пескара"да, Ла Лигадаги "Депортиво"да ва иккинчи испан лигасидаги "Альбасете"да. 37 ёшли Салли уч йиллик паузадан сўнг Гана чемпионатига қайтди. У 2001 йилда ўзи тарк этган "Хартс оф Оук" жамоаси келди. Ушбу жамоа ўтган мавсум олтинчи ўринни эгаллади, аммо клуб пойтахтники ва бутун тарихидаги 21 марта чемпионликка эришган.


Фил Жагелка, Англия

Олдин: "Эвертон" ва "Шеффилд Юнайтед" афсонаси, Англия терма жамоаси ҳимоячиси (2008-2016)

Ҳозир: 40 ёшида "Сток Сити" (Чемпионшип) ўйинчиси

2021/22 йилги мавсум: 40та ўйин, 0+0



Фил "Сток"ни Чемпионшипдан чиқаришга уринмоқда. Ҳозирча бу иш бермаяпти — жамоа жадвал ўртасида бормоқда. Жагелкани эса 41 ёшли Жон О'Ши шуғуллантирмоқда. Жамоада "Манчестер Сити"дан ижара олинган Лиам Деал ҳам бор (штабда унинг отаси, клуб афсонаси Орои Делап).


Алешандре Пато, Бразилия

Олдин: "Милан"нинг супер иқтидори

Ҳозир: 32 ёшида "Орландо Сити" (МЛС) ўйинчиси

2022 йилги мавсум: 22та ўйин, 3+5



Алешандре Пато тўққиз йил олдин "Милан"ни тарк этган. Унга "Вильярреал" ва "Челси"да имконият берилди, аммо катта вақтини Бразилияда ўтказди: "Коринтианс" ва "Сан-Паулу"да. 32 ёшида МЛСнинг "Орландо" жамоасида ўйнамоқда.


Жервиньо, Кот-Д'Ивуар

Олдин: "Арсенал", "Рома" ва "Лилль"да ўйнаган

Ҳозир: 35 ёшида "Арис" (Салоники) (1Д, Греция) ўйинчиси

2021/22 йилги мавсумда "Трабзонспор"да ҳаракат қилган (Туркия чемпиони): 9та ўйин, 2+1



Жервиньо Греция чемпионатини ўзлаштирмоқда. Қачонлардир у "Арсенал" ва "Рома"да ўйнаган, сўнгра Хитой, Италия ва Туркияда тўп тепган. Янги жамоаси — Грециянинг ўртамиёна "Арис" жамоаси. Аммо, у "Рома"да бирга тўп тепган парагвайлик Хуан Итурбе билан битта жамоада ҳаракат қилади.


Валери Божинов, Болгария

Олдин: "Ювентус", "Ман Сити", "Фиорентина" ва "Парма" собиқ футболчиси

Ҳозир: 36 ёшида "Септември" (София) (1Д га чиқди, Болгария) ўйинчиси

2021/22 йилги мавсум: 12та ўйин, 1+1



Валери Божинов ёшлигида "Фиорентина", "Ювентус" ва "Манчестер Сити"да ўйнаган. Болгариялик 2012 йилдан бери топ-лигаларда кўриниш бермайди. Сўнгги 10 йиллик — катта саёҳат: Португалия, Сербия, Хитой, Швейцария, Хорватия ва Болгария. 36 ёшли болгар сўнгги 4 йилни уйида (фақатгина ярим йил "Пескара"да) ўтказмоқда. Аммо, у бутун пайтни захирада ўтказади ва голларсиз.


Стив Манданда, Франция

Олдин: "Марсель" афсонаси, ЖЧ-2018 ғолиби

Ҳозир: 37 ёшида "Ренн" (Лига 1) ўйинчиси

2022/23 йилги мавсум: 2та ўйин, 1та тўп ўтказиб юборди



Стив Манданда фаолиятининг 13 йилини "Марсель"да ўтказди. Фақатгина бир йилга "Кристал Пэлас"га кетди. Клуб афсонаси, сардори, жаҳон чемпиони ва абадий дарвозабон (600тадан ортиқ ўйин!)га айланди. Аммо, Манданда ўтган мавсумда рақобатда Пау Лопесга ютқазди — ва 37 ёшида "Ренн"нинг асосий дарвозабони бўлди.


Фабио Куальярелла, Италия

Олдин: "Ювентус", "Наполи" ва "Сампдория"да ўйнаган

Ҳозир: 39 ёшида "Сампдория" (1Д, Италия) ўйинчиси

2021/22 йилги мавсум: 33та ўйин, 4+3



Фабио А Сериядаги фаолиятини 2000 йилда "Торино"да бошлаган — ўшанда у Жилардино ва Флавио Ромага қарши майдонга чиққан. Куальярелла 20 йиллик фаолиятида Евро-2008 ва ЖЧ-2010га борган, шунингдек Евро-2020 саралашида гол урган. 39 ёшида "Сампдория"да захирадан майдонга тушади (тушган пайти сардор бўлади)


Рето Циглер, Швейцария

Олдин: "Тоттенхэм", "Сампдория" ва "Локомотив" сафида ўйнаган

Ҳозир: 36 ёшида "Лугано" (1Д, Швейцария) ўйинчиси

2022/23 йилги мавсум: 5та ўйин, 1+1



Рето Циглер "Ювентус"га тегишли бўлган, аммо у ерда бирорта ўйин ўтказмаган. Бу вақт давомида "Фенербахче" ва "Локомотив" (Москва)га ижарага берилган. Шундан сўнг "Сассуоло", "Сьон", "Люцерн" ва "Даллас" жамоаларида ҳаракат қилган, 36 ёшли швейцар ҳозирда Швейцария чемпионатидаги "Лугано" шарафини ҳимоя қилади.


Диего Лопес, Испания

Олдин: "Вильярреал" ва "Эспаньол" афсонаси, "Реал" ва "Милан" сафида ҳаракат қилган

Ҳозир: 40 ёшида "Райо Вальекано" (Ла Лига) ўйинчиси

2021/22 йилги мавсум "Эспаньол" сафида 36та ўйин ўтказган: 49та тўп ўтказиб юборди ва 11та "қуруқ" ўйин ўтказди



Диего Лопес ҳали ҳам Ла Лигада. Аммо, "Реал", "Севилья", "Вильярреал" ва "Эспаньол" асосий таркибида эмас, "Райо Вальекано" захирасида. Лекин, у билан захирада ёнида афсонавий Фалькао ўтиради.


Рафаэль, Бразилия

Олдин: "Манчестер Юнайтед" ва "Лион" қанот ҳимоячиси, Фабионинг эгизаги

Ҳозир: 32 ёшида "Ботафого" (1Д, Бразилия) ўйинчиси

2022 йилги мавсум: 1та ўйин, 0+0



Рафаэль эгизаги Фабиодан иқтидорлироқ ҳисобланган. МЮда кўп йиллар давомида ўйнади, аммо мунтазам эмас. Шундан сўнг "Лион"да беш йил ва Туркияда бир йил. Рафаэль эндиликда Бразилия чемпионатига қайтди. 32 ёшида "Ботафого" либосида ҳаракат қилмоқда.


Фабио, Бразилия

Олдин: "Ман Юнайтед" ва "Нант" қанот ҳимоячиси, Рафаэлнинг эгизаги

Ҳозир: 32 ёшида "Нант" (1Д, Франция) ўйинчиси

2021/22 йилги мавсум: 27та ўйин, 0+2



Фабио МЮда доим ҳам майдонга чиқмаган (беш йил давомида жами 54та ўйин), аммо ЧЛ-2011 финалида "Барселона" билан ўйинда ҳаракат қилган. Фабио "Юнайтед"дан сўнг Англияда қолди ва Чемпионшипда тўп тепди. Тўрт йилда бери жароҳати бўлмаса "Нант" асосий таркибида тушади


Ханнес Халльдоурссон, Исландия

Олдин: Исландиянинг Евро-2016даги дарвозабони ва ЖЧ-2018да Мессининг пенальтисини қайтарган посбон

Ҳозир: 38 ёшида "Викингуре"да, январгача "Валюр"да ўйнади (иккиси ҳам Исландия жамоалари, 1Д)



Ханнес Халльдоурссон деярли бутун фаолиятини Исландия чемпионатида ўтказди. Даниянинг "Раннерс", Нидерландиянинг НЕК, Озарбайжоннинг "Карабах" ва Норвегиянинг бир неча жамоаларида ўйнади. Аммо, уларнинг ҳеч бирида ярим йилдан кўп қолмади. Ханнеснинг асосий муваффақиятлари — Евро-2016 чорак финали, Мессининг пенальтисини қайтаргани ва Локарнодаги фестивалдаги фильм. 38 ёшли Халльдоурссон яна режиссёрлик ҳам қилади.


Лукаш Пишчек, Польша

Олдин: "Боруссия" (Дортмунд) афсонаси, ЧЛ-2013 финалисти, Германиянинг икки карра чемпиони

Ҳозир: 37 ёшида "Гочалковице" (3Д, Польша) ўйинчиси

2021/22 йилги мавсум: 17та ўйин, 0+0



Пишчек — "Боруссия" афсонаси. У 2021 йилда "Байер" (у ердан эса ака-ука Бендерлар кетишган)га қарши ўйинда чиройли хайрлашиб кетганди. Лукаш 2022 йилда "Гочалковице"га келди. Аммо, у бу ерда 2021/22 йилги мавсумнинг фақатгина биринчи ярмини ўтказди. Айтганча, Пишчекнинг кетгунига қадар "Гочалковице" биринчи ўринда эди, якунда мавсумни бешинчи ўринда якунлашди.



Алишер Остонов таржимаси

Муаллиф : Alisher Ostonov
Рейтинг: +11   

Фикрлар

+1   
28 сен 15:45:54
Shevchenko_1995
Bularni ichida ko'proq Pato bilan Krkichga achinadi odam
+1   
28 сен 15:41:03
SO'G'DIYONA Jizzax
City_boy_RamoSss фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Fabio blan rafaelni googldan qidirib kordim bir kunda tug'ilga ekan qoil
Хасан хусанни бошка вактлада тугилганини эшитганмисиз
+1   
28 сен 15:01:42
clever boy
Жуда зўр ўйинчилар бўлган вақтида булар
   
28 сен 22:04:07
Muhammad
SO'G'DIYONA Jizzax фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Хасан хусанни бошка вактлада тугилганини эшитганмисиз
Ҳасан ва Ҳусайн роэияллоҳу анҳулар эгизак бўлишмаган. Вахоланки эгизларга бу исмлар шу зотларга нисбат қилиб берилиш бошланган. Фотима р. а. онамизнинг ҳам зухро исмли эгизлари бўлмаган. Аксинча уларни Фотимаи Эахро деб аташган. Гап келганида гап буям. Рози бўласиз.
   
28 сен 21:41:05
Barca FC
SO'G'DIYONA Jizzax фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Хасан хусанни бошка вактлада тугилганини эшитганмисиз
)))))
   
28 сен 20:46:58
Aziz Rahmon
Милан Барош маладци. Яхши хужумчи эди.
   
28 сен 17:55:01
City_boy_RamoSss
SO'G'DIYONA Jizzax фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Хасан хусанни бошка вактлада тугилганини эшитганмисиз
Mahalamda bitta kennayi 2 kunda tug'gan xasanni 23:59 xusanni 00:01
   
28 сен 15:34:03
skromno_98
City_boy_RamoSss фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Fabio blan rafaelni googldan qidirib kordim bir kunda tug'ilga ekan qoil
Buzvordiz lekin)))
   
28 сен 15:27:58
Sardorbek((
City_boy_RamoSss фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Fabio blan rafaelni googldan qidirib kordim bir kunda tug'ilga ekan qoil
Egizak bo'gandan keyin bir kunda tug'iladida
   
28 сен 15:07:58
Samarkand558
Виссел Кобе Япониянинг қуйи лигасига тушиб кетибдими?
   
28 сен 15:07:45
Samarkand558
Виссел Кобе Япониянинг қуйи#дигасига тушиб к
-1   
28 сен 15:23:26
City_boy_RamoSss
Fabio blan rafaelni googldan qidirib kordim bir kunda tug'ilga ekan qoil
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика