Баркли тиззасидаги муаммо туфайли 5 ой футбол ўйнамаслиги мумкин

Narzulla Saydullayev
17 авг 2014
«Эвертон» устози Роберто Мартинес ярим ҳимоячи Росс Баркли жароҳат туфайли узоқ муддатга сафдан чиқиши мумкинлигини айтиб ўтди.
Баркли жума кунги машғулотлар вақтида жиддий жароҳат олди. Футболчи тиббий кўрикдан ўтиш учун жўнаб кетди. Мартинес «Лестер»га қарши ўйиндан сўнг (2:2) Росс 4-5 ойга муддатга сафдан чиққанини маълум қилди.

«Бундай жароҳат билан анчагача футбол ўйнаб бўлмайди», – дейди мураббий.

20 ёшли футболчи катта эҳтимол билан Англия терма жамоасининг Евро-2016 саралаши доирасидаги Швейцария, Сан-Марино ва Эстонияга қарши ўйинларни ўтказиб юборади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru