Италия терма жамоаси ҳимоячиси Андреа Бардзальи ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Испаниядан сафарда учралган мағлубият (0:3) ҳақида гапириб ўтди.
"Италия терма жамоаси ҳеч кимга 0:3 ҳисобида ютқазмаслиги керак. Лекин, бу мағлубият бизни ўсишга мажбурлаши мумкин. Бу ҳамманинг, ҳатто ёшларнинг фойдасига ишлаши мумкин. ЖЧ-2018га чиқа олмаслик? Бу катта ҳайратга сабаб бўлади", - деди Бардзальи.