UZ

Сўнгги янгиликлар

19:57"Челси" дарвозабони Санчес "Барса"га қарши 3:0 дан сўнг Ямаль ҳақида: "Кукурелья уни чўнтагида сақлади"  16 19:03Ширер "Барса"нинг "Челси"га қарши баҳсдаги ҳимояси ҳақида: "Майдонда гўё тўртта манекен тургандай эди"  12 18:45ОЧЛ-2. "Андижон" - "Аркадағ" 1:1 (матнли трансляция)  57 17:23"ФИФАнинг Роналдуга бўлган алоҳида муносабати ҳакамлар ишончи ва обрўсини издан чиқаради". Журналист Уинтер Криштианунинг шартли дисквалификацияси ҳақида  22 16:48Неймар яна жароҳат олди ва бу йил бошқа майдонга тушмайди  7 15:05Икром Алибоев: "Ҳар ким кўрпани ўзи томонга тортаверса, у йиртилиб кетади"  7 14:04Хаби Алонсо: "Ҳар қандай жамоада энг муҳими – футболчилар"  1 13:00"Челси" Мареска истагандек ўйин кўрсата олди, "Барселона" эса ўзига ўхшамаяпти. Каталонияликларнинг "Стэмфорд Бридж"даги мағлубияти ҳақида  11 12:50Икром Алибоев: "Ўтган йили шунчалик умидсиз эдимки, футболга қандай қайтиш ҳаёлида юрдим"  10 12:43Илк бор Суперлига баҳсини аёл ҳакамлар жамоаси бошқаради  14 12:20Энцо Мареска: "Челси" 11га 11да ҳам яхши ўйнади. "Барса" тўпсиз ўзини яхши ҳис қилмайди"  17 11:36"Барселона" "Челси"га қарши сўнгги 10та ўйинда фақат бир марта ғалаба қозонган  22 10:55"Шўртан" ҳимоячисига Суперлиганинг икки клубидан қизиқиш бор  2 10:29Суперлиганинг сўнгги турида ишловчи ҳакамлар маълум. Илк бор аёл ҳакам учрашувнинг бош ҳаками бўлади  4 10:08Эрон жамоаси Суперлиганинг энг яхши футболчиларидан бирини сотиб олиши мумкин  8

Барчаси Геннадий Красницкий турнири ҳақида Янгиликлар

Барчаси Геннадий Красницкий турнири ҳақида

"Kelajak Yulduzlari company" ва "Пахтакор" футбол клуби ҳамкорлигида клубнинг афсонаси, XX асрнинг Ўзбекистондаги энг яхши футболчиси - Геннадий Красницкий шарафига ўтказилган мусобақа ўз якунига етди.

Унда Республиканинг энг кучли 6та жамоаси иштирок этди. Воҳадан Қаршининг "Насаф", Водийдан Наманган футбол академияси ташриф буюрган турнирни, Тошкентдан Ўзбекистон чемпиони "Одил Аҳмедов ФА", Тошкент шаҳрининг амалдаги чемпиони "Пахтакор", "Дўстлик" ҳамда Тошкент футбол академиялари тўлдиришди. Жами 6та жамоа, ўзаро 5та тур ўйинларида майдонга тушдилар. Учрашувлар "Пахтакор" академияси стадионида бўлиб ўтди. 

Учрашув 1:1 бўлиб турган вазиятда, "Одил Аҳмедов ФА" тарбияланувчлари гол уриб ғалаба қозондилар. Агар баҳсда дуранг қайд этилганида "Пахтакор" чемпионликни қўлга киритар эди.


Бугун пойтахтда хусусий жамоаларнинг сони ошиб боряпти. "Одил Аҳмедов ФА" каби иш бошлаган "Дўстлик" жамоаси турнирни учинчи ўринда якунлади.


"Пахтакор" жамоаси эса турнирда кумуш медалларни қўлга киритган ҳолда иккинчи бўлди. 

Дилшод Нуралиев ўз ҳисобига яна битта соврин ёзиб қўйди. 2009 йиллар жамоаси билан Тошкент шаҳар кубоги, Ўзбекистон чемпионлиги ва мана энди Геннадий Красницкий Кубоги.


Мусобақада Геннадий Красницкий билан болаликдан дўст бўлиб, унинг ўйинларини ОАВ орқали ёритиб борган Мавлон Шукурзода ҳам иштирок этдилар. Бу киши айни пайтда Красницкийга бағишлаб катта китоб ёзяптилар. Улар келажак юлдузларига, "Гена" ҳақида сўзлаб берар экан, у томонидан амалга оширилган ажабтовур ҳаракатларни сўзлаб берди. 2023 йил мазкур мусобақа иштирокчиларига, албатта Геннадий Красницкий китобини тарқатишни ҳам ваъда қилдилар.


- Бу турнир ҳақида эшитиб жуда хурсанд бўлдим. Дўстимизни ёд этиб, мана шундай чиройли мусобақа ташкил қилган "Kelajak Yulduzlari company" ва Генани жаҳонга танитган "Пахтакор" клубига катта раҳмат айтаман. Келажакда бу болалар ҳам дўстимиз каби дунё ареналарида тўп тепиб, кучли жамоалар шарафини муносиб ҳимоя қилиб юришларига тилакдошман.  



Мусобақанинг ёпилиш маросимини томоша қилинг.

Якуний жадвал ва натижалар қуйидагича кўриниш олди:


1-тур.

Наманган ФА - Пахтакор 0:3

Дўстлик - Насаф 1:1

ТФА - Одил Аҳмедов ФА 2:2


2-тур.

Одил Аҳмедов ФА - Насаф 5:1

Наманган ФА - Дўстлик 0:4

Пахтакор - ТФА 3:0


3-тур.

Пахтакор - Дўстлик 6:1

Одил Аҳмедов ФА - Наманган ФА 3:1

ТФА - Насаф 0:1


4-тур.

Насаф - Наманган ФА 1:2

Пахтакор - Одил Аҳмедов ФА 0:2

Дўстлик - ТФА 2:0


5-тур.

Дўстлик - Одил Аҳмедов ФА 1:2

Насаф - Пахтакор 0:2

ТФА - Наманган ФА 2:1



Жаҳонгир Файзуллаев

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика