Бангладешдаги легионерларимиз тақдири нима бўлди?

Narzulla Saydullayev
9 сен 2021
Хабарингиз бор, кўплаб футболчиларимиз фаолиятини Бангладеш чемпионатида давом эттиришмоқда.

Август ойининг охирги ўн кунлигида Бангладеш чемпионати ўз якунига етди. Шундан сўнг шартномаси якунланган ўйинчиларимиз ўз жамоаларини тарк этган.

Тажрибали ҳимоячи Шукурали Пўлатов “Читтагонг Абахани” билан шартномаси бекор қилган. Бунга футболчининг жароҳати борлиги сабаб қилиб кўрсатилган. Сирожиддин Раҳматуллаев ҳам “Саиф”ни тарк этган. Қашқадарёлик ярим ҳимоячининг шартномаси якунланган.

“Навбаҳор”, “Бухоро” ва “Андижон” жамоаларидаги ўйинлари билан танилган Отабек Валижонов учун мавсум омадли тарзда якунланди. У тўп сурган “Шеик Жамол” мавсумни яхши тугата олди. Олган маълумотларимизга қараганда, Валижонов клуб билан амалдаги шартномасини узайтириш арафасида.

Евгений Кочнев ва Саиддостон Фозилов “Баритха Уттарад” билан хайрлашишган. Илдар Маматказин, Холмурод Холмуродов, Дилшод Назиров ва Ислом Абдуқодиров тўп сурган “Арамбахг” эса чемпионатни тарк этди. “Бразерс Юнион”да тўп сурган Фурқат Ҳасанбоевнинг ҳам клуб шартномаси якунланган.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia