

32 ёшли хавбек "Севилья" билан шартномаси якунига етди ва янги жамоасига эркин агент мақомида қўшилди. Футболчи "Ал Шабаб" билан 3 йиллик шартнома имзолаган.
Банега 2019/20 йилги мавсум "Севилья" таркибида барча мусобақаларда 43та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 11та ассист қайд этди.
У шунингдек жамоасининг Европа Лигасида ғолиб чиқишида ҳам катта ҳисса қўшди.



