

"Мен аъло даражадаман. Икки йил ўтди ва ҳозир айтишим мумкинки, мен "скуадра адзурра"га қайтишга тайёрман. Буни орзу қиламан. Агар мени ўтиш ўйинлари учун терма жамоаси қайдномасига киритишса, Туркиядан пиёда боришга тайёрман", - дейди футболчи.
Балотелли жорий мавсум Туркия чемпионати доирасидаги 12та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ва 2та ассист қайд этди.
Эслтиб ўтамиз, Италия терма жамоаси баҳорда ЖЧ-2022'га йўлланма олиш учун ўтиш ўйинларида иштирок этади.



