Балотелли ирқчилик қилгани учун 5та ўйинга дисквалификация қилиниши мумкин

Aslanov Jasurbek
2 дек 2014
Англия футбол ассоциацияси "Ливерпуль" ҳужумчиси Марио Балотелли иши борасида текширувларни бошлади.

Агар футболчи "Инстаграмм"га юклаган суратида ирқчилик руҳидаги жойи бўлса 5та ўйинга дисквалификация қилиниши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Италия терма жамоаси футболчиси ўйин қахрамони бўлган Супермарионинг суратини юклаган ва бу расмга қуйидаги сўзларни ёзган:

"Ирқчи бўлманг! Мариодек бўлинг! У - японлар томонидан яратилган, инглизча гапирадиган, мексикаликларга ўхшайдиган, қоратанлидек сакрайдиган ва яхудий каби танга терадиган италиялик сув қувури устаси" - деб ёзади Балоттели суратда.



Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: sport-express.ru