UZ

Сўнгги янгиликлар

13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  2 12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  0 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Атлетико", "Барса" МЮ ва бошқалар  0 11:54"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0 11:25Криштиану Роналду "Форсаж 11"да  6 10:53"Хоразм" футболчиси ОКМКни танлади  0 10:21Колумбия терма жамоаси юлдузи: "Биз ЖЧни интиқлик билан кутмоқдамиз"  3 09:55Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  1 09:28"Локомотив" собиқ ҳужумчисини ортга қайтармоқчи  2 09:002025 йилнинг энг яхши 100 нафар футболчиси эълон қилинди. Месси ва Роналду ТОП-30дан жой олишмади  14 08:30Килиан Мбаппе "Реал Мадрид" тарихидаги Криштиану Роналдунинг рекордини такрорлади  4 08:02ФИФА "Ал Насср" клубига трансфер тақиқи қўйди  1 07:39Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  7 04:29Франция кубоги. ПСЖ "Фонтене"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди  0 04:27Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Севилья"ни таслим этди  24

Баҳром Ҳайдаров: "Ютқазаётган вақтимизда ҳам режамиздан чекинмадик ва ҳақли ғалабага эришдик" Янгиликлар

Баҳром Ҳайдаров: "Ютқазаётган вақтимизда ҳам режамиздан чекинмадик ва ҳақли ғалабага эришдик"

Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Қўқон-1912" учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Баҳром Ҳайдаров фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бугунги ўйин тенг курашлар остида ўтди, ўйин аввалида бироз бўшашдик, футболчиларда ўз кучига ишонч бўлмади. Шу сабабли олдинга ўйнашга қўрқув бўлди, бу якунда голга олиб келди. Ўйин давомида голдан кейин йигитлар ўзига келиб олди, кейинги дақиқалар тайёрлаган режамиз асосида кечди. Ҳозир ҳиссиётлар кўп. Бир сўз билан айтганда ҳақли ғалабага эришдик. Ютқазаётган вақтимизда ҳам ўз режамиздан чекинмадик", - дейди Баҳром Ҳайдаров. 

- Бугунги ғалабани омадга қиёслаш мумкинми? "Қўқон-1912" айтарли вазият ярата олгани йўқ...

- Дарвозабон хатосини олсак омадли вазият эди дейиш мумкин. Бу режалаштирилган нарса эмасди. Мутахассислар ҳам кўрди, жамоам охирги дақиқагача курашди. Ҳақли ғалаба қўлга киритилди. Бутун ўйин давомида ҳимояланиб, қарши ҳужумда имкониятларимизни кутдик. 

- Қўл остингиздаги таркиб билан бутун мавсум давомида барқарор ўйин кўрсата олишингизга кўзингиз етяптими? Захира имкониятларингиз қандай?

- Албатта тенг кучли таркиб йиғишга ҳаракат қилдик. Футболчиларнинг кўпчлиги ўтган йили Про лигада қатнашишган. Улар кундан-кунга ўсмоқда. Таркибга Суперлигани кўрган бир неча нафар тажрибали футболчиларни ҳам жалб қилдик. Биз мураббийлар штабига ҳам кўп нарса боғлиқ. Футболчиларнинг жисмоний ҳолатини бир маромида ушлай олишимиз керак. Ҳозирча ўйлаганларимиз амалга ошмоқда.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика