UZ

Сўнгги янгиликлар

01:25"Мақсадимиз — қасос эмас, Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш!" — Арбелоа "Бенфика" билан ўйин олдидан  0 00:41Моуринью: "Эҳтимол, мен "Реал"дан истеъфога чиқарилмаган саноқли мураббийлардан биридирман"  1 00:26Каталония дербиси! "Жирона" ва "Барселона" баҳсни қандай таркибда бошлайди?  9 00:22Расман: Азиз Турғунбоев — «Андижон» футболчиси  3 23:54Расман: "Навбаҳор" икки легионер билан шартнома имзолади  3 23:40"Ўзлари симуляция қилиб, энди ахлоқдан дарс беришяпти!" — Милан мэри Кьеллини ва Дель Пьерони "ерга туширди"  2 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади  96 22:37Шармандалик: Туркияда мухлислар ҳакамнинг бошига велосипед билан зарба беришди!  7 22:33Расман: Жасур Ҳакимов — "Металлург" футболчиси!  0 22:12Назорат баҳси. "Сўғдиёна" - "Динамо" Батуми 2:0  0 21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  43 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  4 19:23"Арсенал" футболчиси афсонавий Райт натижасини такрорлади  0 18:57"Милан" 40 ёшли Модричга янги шартнома таклиф қилади  2

Баҳром Ҳайдаров: "Суперлига ва Про лига жамоалари ўртасидаги фарқ сезилмади" Янгиликлар

Баҳром Ҳайдаров: "Суперлига ва Про лига жамоалари ўртасидаги фарқ сезилмади"

Суперлига учун ўтиш ўйинидан ўрин олган "Қўқон-1912" – "Металлург" (1:1, пенальтилар бўйича – 3:2) учрашувидан кейин қўқонликлар устози Баҳром Ҳайдаров фикрларини билдирди.

- Ўйин ҳақида

- Биринчи навбатда, ҳамма-ҳаммани ғалаба билан табриклайман! Бу бир кишини меҳнати эмас, раҳбариятдан тортиб ошпазларгача, мураббийлардан тортиб шифокорларгача астойдил меҳнат қилишди. Бугун стадионга келган ва бизни доим қўллаб-қувватлаган мухлисларга миннатдорлик билдираман. "Қўқон-1912"ни Суперлигага олиб чиқиш вазифасини биргаликда уддаладик, бундан хурсандмиз. Ўйинга келсак, тенг ўйин бўлди. Суперлига ва Про лига жамоалари ўртасидаги фарқ сезилмади. Икки жамоа ҳам жонини бериб ҳаракат қилди. Ютқазиб турган пайтимизда ҳам йигитлар ўйинни ташлаб қўйишмади. Бошланғич таркибда ўйнаган футболчилар ҳам, захирадан тушганлар ҳам борини бериб ўйнади. 

- Бугунги ўйинда икки лига жамоалари ўртасидаги фарқ сезилмади деб айтдингиз. Бугунги плей-офф учрашувларининг иккисида ҳам Про лига жамоалари зафар қучди. Бу Про лига даражаси анча ўсганиданми ёки Суперлига даражаси тушиб кетганидан далолат берадими?

- Про лиганинг бу йилги формати яхши эди деб ўйлайман, чунки ўткинчи учрашувлар бўлгани йўқ. Биринчи ўриндаги жамоа охирги ўриндаги жамоага қарши ўйнаганда ҳам анча қийналди. Ўйлайманки, ўткинчи учрашувлар йўқлиги ҳар бир жамоани яхши ҳолатда ушлаб турди. "Шўртан"нинг бугунги ўйинини кўрдик, фарқ билинмади. Иккинчи таймда "Олимпик"ка қараганда анча яхши ҳаракат қилди. 

- "Қўқон-1912" 120 дақиқа ўйнаса-да, чарчамади. Бу нима билан боғлиқ?

- Бу футболчилар ўз устида астойдил ишлаганини англатади. Мураббийлар штаби ҳам бу йўлда меҳнат қилди ва футболчиларнинг жисмоний ҳолатини шундай сақлашга уринди. Бугунги ўйин кўрсатдики, буни уддаладик. Албатта, 120 дақиқага доц. бера оламизми ёки йўқ деган қўрқув бор эди. Лекин футболчиларга раҳмат, улар чидади. Демак, биз тўғри йўлда кетяпмиз.

- Жамоа пенальтилар сериясида дастлаб 2 та гол уролмади, ўша пайтда ичингиздан нималар ўтди? Азизхон Исақов нореал сейвлар намойиш қилди...

- Энди ҳар бир мураббий ўз жамоасига ишониши керак. Ортда бораётганимизда ҳам улар ҳам уролмаслиги мумкин деган нарса хаёлимдан ўтди. Таслим бўлишни хоҳламадим ва ҳаммаси бўлиши мумкин деб турдим. Дарвозабонимизга раҳмат, у бугун жуда катта фойда келтирди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика