Баҳром Ҳайдаров: «Неъматилло Қуттибоев ўз характерини «Арал» жамоасига сингдира олмоқда»

Khoja
25 окт 2024
Про лиганинг 24-туридан ўрин олган «Қўқон-1912» — «Арал» (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Баҳром Ҳайдаров матбуот анжуманида иштирок этди.

Жуда қийин учрашув бўлди. «Арал» охиргача ўйнайдиган жамоа. Жамоа доим тажовузкор ва охиргача ҳаракат қилади. Бу хислат уларга мураббийлари Неъматилло Қуттибоевдан ўтган деб айтсам, муболаға бўлмайди. У ҳам футболчилик фаолиятида доим олдинга ҳаракат қилган ва ҳар бир тўп учун охиргача кураш олиб борган. Неъматилло Қуттибоев ўз характерини «Арал» жамоасига сингдира олмоқда. Шунингдек, нукусликлар сардори Саламат Қуттибоевни ўйинларини алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим. У шу ёшида ҳам ёшларга ўрнак бўлмоқда.

Ўйин ҳақида гапирсак, ўйинда кўплаб вазиятларга эга бўлдик. Бўлим сўнггида бироз хотиржамликка берилдик ва гол ўтказиб юбордик. Шу сабабли ўйин охири бироз асабий ўтди. Ўйиндаги ҳаракатларимизни ҳали тўлиқ ўрганиб чиқамиз ва хатоларимизни тўғирлаймиз.

Бу турда «Бухоро» мағлуб бўлди ва жамоалар ўртасидаги фарқ 7 очкони ташкил қилмоқда...

Биз охиргача курашамиз. Жамоа сўнгги тўртта турда максимал даражада очко тўплашга ҳаракат қиламиз. Қолганини эса вақт кўрсатади.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.asia