UZ

Сўнгги янгиликлар

14:10АПЛ клублари лига директорига 5 млн фунт тўлаб беришади  0 14:08Ўзбекистон аёллар терма жамоаси «CAFA Women’s Championship 2018» мусобақаси олдидан йиғинни бошлади  1 13:50Пикфорд яна шпаргалка билан қўлга тушди (+ФОТО)  2 13:29"Ювентус"га Рэмзи ва Эриксен керак  2 13:18ОФК 2018 йилнинг энг яхшилари бўлишга номзодларни эълон қилди (тўлиқ рўйхат)  8 12:58Модрич: "Агар "Олтин тўп"ни қўлга киритмасам, мен учун ҳеч нарса ўзгармайди"  5 12:37BREAKING NEWS! Равшан Ҳайдаров Осиёда йилнинг энг яхши мураббийи бўлиш учун номзод  31 12:25Погба сузишни ўрганмоқчи  3 12:20ПРО-лигада мана шундай дарвозабонлар ўйнайди. Муҳриддин Аҳмедовнинг сейвлари ВИДЕО   2 12:17Бугун намойиш этиладиган футболга оид кўрсатувлар жадвали (Спорт ТВ, Матч ТВ, Футбол ТВ)  9 12:12МЮ "Интер" ўйинчисини сотиб олмайди  2 12:00“КЕЧА, БУГУН, ЭРТАГА”. Тачмурод Агамуродов билан “Милан”, “Пахтакор” ва Хиросима-94 ҳақида (1-қисм)  13 11:55Сурат биздан, изоҳ сиздан!   21 11:53Килиан Мбаппе: "Олтин тўп"ни франциялик олади деб умид қиламан"  6 11:43Саутгейт: "Кейн дунёнинг энг яхши тўпурари"  1

Баҳром Ҳайдаров: “Нефтчи”да ким ишлашидан қатъий назар жамоанинг шонли тарихини қайтариш учун ҳаракат қилади” Янгиликлар

Баҳром Ҳайдаров: “Нефтчи”да ким ишлашидан қатъий назар жамоанинг шонли тарихини қайтариш учун ҳаракат қилади”

Фарғонанинг “Нефтчи”клуби учун бу мавсум муваффақиятсиз кечаётгани ҳеч кимга сир эмас. Жамоа чемпионатнинг дастлабки 19та учрашувида умуман ғалаба қозона олмади.

Фақат сўнгги баҳсларда ўзига келгандек кўринмоқда. Водий дербисида “Навбаҳор” мағлуб этилди, Тошкентда амалдаги чемпион “Локомотив” билан дуранг қайд этилди. Биз жамоа бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров билан айнан “Локомотив”га қарши баҳсдан олдин суҳбатлашишга қарор қилдик.

- Мавсум бошида "Нефтчи"да ким аслида бош мураббий эканлигини билмай ҳам қолдик. Мана шу вазиятга ойдинлик киритиб беринг.

- Барчага маълумки, ўтган мавсум охирида "Нефтчи" клуби олий лигани тарк этиши керак эди. “Цементчи” клуби эса олий лигага йўлланмани қўлга киритганди. Бир вилоятнинг икки жамоасини бирлаштириш фикри туғилди. Январь ойи охирида “Цементчи” раҳбарияти тўлалигича “Нефтчи”га кўчиб ўтди. Бу чемпионат бошланишига бир ой қолганида содир бўлди. Шундай қилиб, мураббийлар штаби тузилди. “Цементчи”дан келган Сергей Ковшов бош мураббий сифатида таништирилди, катта мураббий лавозимига Абдумалик Ҳакимов тайинланди. Ушбу мураббийлар штабидан мен ҳам ўрин олдим, ўтган мавсум мен “Нефтчи”нинг ёшлар жамоасини бошқаргандим. Аслида расман Ковшов бош мураббий бўлса ҳам, мураббийлар штабини Ҳакимов бошқарди. Бироқ Ҳакимовда “А” лицензияси йўқлиги боис мени бош мураббий сифатида рўйхатдан ўтказишганди.

- Демак, мавсум бошида фақат қоғозда бош мураббий бўлгансиз. Ҳозир эса амалда ҳам бош мураббийсиз. Бу айнан қачон содир бўлди? Ҳакимов кетганидан кейинми?

- Футболда биласиз натижа бўлмаса мураббий айбдор бўлади ва охири ишдан бўшатилади. “Нефтчи” ғалабасиз ўйинлар ўтказгач Абдумалик Ҳакимов мен билан суҳбатда ниманидир ўзгартириш кераклигини ва бошқарувни ўз қўлингизга олинг деб айтди. Ёшлигимдан менда битта нарса бор, ҳеч қачон ортга қайтмайман. Ўзим фарғоналикман, шу боис йўқ дейишга ҳаққим ҳам йўқ эди. 10-турда уйда “Локомотив” билан ўйиндан кейин бу нарса содир бўлди. Тақвимга қараганимда “Қўқон-1912”, “Насаф” билан сафарда, ўз майдонимизда “Пахтакор” билан баҳслар кутиб турганди. Лекин “Нефтчи”нинг тақдирини ўйлаб қанчалик қийин бўлишини билсам ҳам рози бўлдим. 11-турда “Қўқон-1912” билан ўйинга “Нефтчи”ни мен қоғозда ҳам, амалда ҳам бош мураббий сифатида бошлаб тушдим.


- Сўнгги пайтларда ўйиндан кейинги матбуот анжуманларида бир гапни кўп такрорлаяпсиз: “Тўғри натижа бўлмаяпти, лекин ўйинимиз Ўзбекистонда энг яхшилардан бири”. Бу шогирдларингиз руҳини кўтаришми ёки ростдан ҳам шундай деб ўйлайсизми?

- Униси ҳам, буниси ҳам. Ҳар бир мураббий ўз шогирдлари руҳини кўтариши керак. Ёмон десангиз ёмон бўлиб кетаверади. Йигитларнинг ўйинларини кўриб шу нарсани бир неча бор такрорладим. “Қўқон-1912” ва АГМК билан ўйинлардан кейин ташқаридан ҳам бир қатор мутахассислар ҳам мана шу нарсани таъкидлашди. Хатто мухлислар ҳам ўйинда ўзгариш бўлаётганини айтишди. Бошқа жамоа футболчилари ҳам бизнинг йигитларга ўйинимиз ҳақида илиқ гаплар гапиришди. Тўғри биз юқори натижалар кўрсатмаяпмиз. Исталган мухлисга ўйин эмас энг аввало ғалаба керак. Айтайлик 3:0 ҳисобида ютсак ўйиндан кейин мухлислар ҳимоявий ўйин ёки тактик ўйин бўлди демайди. Ғалабадан хурсанд бўлади. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманлари вақтида мураббий ҳали совуб улгурмаган бўлади ва нимани ўйласа шуни гапиради. Бу нарсани кўп гапирибманми демак сизларга ташқаридан яхшироқ кўринган.

- “Нефтчи” 19та ўйинда умуман ғалаба қозона олмади. Қайси ўйинларда ғалабага яқин эдингларку лекин якунда ютқазиб қўйдинглар?

- Мавсум бошида ҳам аламли ўйинлар бўлди. Эсласак уйда АГМК билан ўйинда 1:3 ҳисобида ютқазганмиз. Биринчи ва иккинчи бўлим ер билан осмонча фарқ бўлганди. Уйда “Бухоро” билан баҳсда 0:1 ҳисобида ютқазгандик. Ўша ўйинда биз ғалаба қозонишимиз керак эди, истасангиз ҳозир видеосини топиб кўринглар ўйин бўйича биз ташаббусга эга бўлгандик. Лекин натижа бу натижа, “Бухоро” гол урди ва ютиб кетди. Кўплаб ўйинларда биз ютишимиз мумкин эди, тўғри фақат “Қизилқум” билан баҳсдаги намойиш этган ўйинимиздан умуман қониқмадим. Ўша ўйинда ғалабага ҳақли эмасдик. Буни тан оламан. Лекин баъзи ўйинларда хатто дурангдан кейин ҳам икки кунлаб ўзимга кела олмадим. Чунки ўша учрашувларда ютишга яқин эдик. Жамоа қачон кучли? Қачонки ўйини чиқмай туриб якунда ўйинни ўзгартира олса. Масалан, “Навбаҳор” билан ўйиннинг дастлабки 25 дақиқасида “Нефтчи” майдонда йўқ эди. Бош мураббий сифатида буни айтаяпман, лекин ўйинни ўзгартирдик ва якунда хатто ғалаба ҳам қозондик.


- Яқинда ПФЛ клубларга хат юборди. Унда ҳозирги регламент ҳақида гап борган. “Нефтчи” клуби бунга қандай жавоб берди ва бу борада сизнинг шахсий фикрингиз қандай?

- Ушбу хат билан ходимларимиз шуғулланишди. Бунга икки томонлама қараш мумкин. Шахсан ўзимнинг фикрим шундай: Йил бошида “олтин очколар” орқали чемпионатимизда рақобат бўлишига эришмоқчи бўлдик. Ҳозир эса бу тизимнинг ҳам хатолари борлиги кўринмоқда. Бу тажриба эди. Агар ҳозир барчаси зўр бўлиб кетганида демак тўғри қарор бўларди. Тажриба қилмасангиз ҳеч нимага эришмайсиз. Бу йил 12талик формат тузилдими агар бу йилни охирида ўзини оқласа кейинги йил ҳам шундай давом этиш мумкин. Агар тизим ўзини оқламаса барча клубларни йиғиб янги тизим ҳақида ўйлаб кўриш керак.

Энди “Нефтчи” бош мураббийи сифатида эмаса оддий мухлис сифатидаги фикримни билдираман. Ҳозир “олтин очколар” бор тўғрими, биринчи босқич тугагач 12та клуб иккига ажралади. Мана шу ажралгандан кейин барчанинг очколари 0 га айлантириб юборилса ҳар бир клубда имконият бўларди. Қайтараман, шундай бўлсин демаяпман шунчаки мухлис сифатидаги ўз фикримни билдирдим холос.

- Абдураҳмон Абдулҳақовнинг “Навбаҳор” билан ўйиндаги ҳаракатлари борасида нима дея оласиз?

- Футболда азарт бўлгани учун уни миллионлаб одамлар яхши кўришади, акс ҳолда футбол театр бўлиб қоларди. Лекин азарт ҳам меъёрида бўлиши лозим. Абдулҳақов ичидаги ҳис ҳаяжонини қаерга чиқариб юборишни билмай қолди деб ўйлайман. Мен уни оқламайман, лекин у қўли билан ҳеч қандай ҳақоратли ҳаракат қилмади. Лекин бу вазиятда мухлислар ўртасида ажиотаж чиқиб кетиши хавфи бор эди. Шу томонда қараганда Абдураҳмоннинг ўша ерга югуруб боргани нотўғри. Лекин футболчи гол ургач ўз қувончини турлича нишонлайди, кимдир сальто қилади, кимдир майдонга сирпанади, кимдир эса рақиб мухлисларига нималарнидир кўрсатади. Футболда азарт бўлгани яхши, лекин чегарадан чиқиб кетмаса бўлгани.


- “Нефтчи”да ўйнаган футболчи сифатида жамоанинг шонли тарихини тиклаш қанчалик оғир деб ўйлайсиз? Сабаби 5 карра Ўзбекистон чемпиони охирги йилларда фақат сўнгги ўринларда юрибди.

- Мен 5 йилдан буён клуб тизимида ишлаб келаяпман. Бу давр ичида 4 марта мураббий алмашди. Бу йилгиси билан 5 марта. Кейин раҳбарлар алмашди. Уларнинг ёнида ишладим, барча мана шу шонли тарихни қайтаришга ҳаракат қилди. Беайб парвардигор, кимдир кўпроқ ҳаракат қилди, кимдир камроқ. Қайсидир мураббий таркиб танлашда хато қилгандир, қайсидири бошқа нарсада. Лекин савияси паст мураббий келмади, рўйхатга қаранг Фёдоров, Исмоилов, Абрамов... Барчаси жуда тажрибали ва билимли мураббийлар. Ҳозирги кунда ҳам барчамиз аввалги “Нефтчи”нинг натижаларини такрорлашга уринаяпмиз. Мен ёш мураббийман, мени хоҳламайди деб ўйлайсизми “Нефтчи”ни юқори поғоналарга олиб чиқишни? Жамоа ютаверса менинг ҳам тажрибам ошаверадику, буни яширишнинг кераги йўқ. Бир нарсани айтмоқчиман, “Нефтчи”да натижалар пасайган бўлса ҳам, мураббийлар алмашса ҳам ҳеч қачон клубда молиявий муаммо бўлмаган. Ҳеч қачон. Жамоада мустаҳкам пойдевор бор. Бир кун келиб албатта юқори ўринларга қайтамиз. “Нефтчи” учун мана шундай ўринда юриш фожиа, ҳақиқий фожиа!

- Саркисян ишлган пайтда “Нефтчи”дан кўплаб истеъдодли футболчилар етишиб чиқишган. Ислом Тўхтахўжаев, Сардор Мирзаев, Дилёрбек Эрматов, Шерзод Ҳакимов... Сўнгги йилларда эса негадир айнан “Нефтчи”дан чиққан футболчилар кўринмай қолгандек. Бунга нима сабаб бўлди?

- Узоққа бормаймиз. Охирги бешта ўйинни оламиз, Аброр Исмоилов, Абдумавлон Абдужалилов, Абдужамол Исроилов, Авазбек Ўлмасалиев, Хуршид Асқаралиев, Неъматов, Хожиматов... Улар ўтган йил ва бу йил дебют қилишди. Ундан олдинги авлоддан ҳам Умид Қодиров, Жавоҳир Расулов, Сайдулло Раҳматов каби футболчилар бор. Нима учун Саркисян пайтидаги футболчилар кўпроқ кўзга ташланган? Чунки Юрий Вазгеновичнинг ўзи анча йил битта клубда ишлади ва ёшлар жамоасидаги футболчиларни биларди. Кейинги йилда унга имкон берарди. У кетгач мураббийлар алмашавердими? Янги мураббий ўзи билган футболчиларни олиб келади тўғрими. Ёшлар жамоасидаги футболчилар эса айни ўйнайдиган даврида бошқа клубга ўтиб кетишаяпти. Бугунги кунда Суперлигада ўйнаётган фарғоналик футболчиларни бир жамоага йиғинг битта кучли топ-клуб бўлади.


- Достон Турсунов Хитойдаги U-23 Осиё чемпионатида чемпион бўлди, Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида бир қатор кучли жамоалар билан ўртоқлик учрашувларида майдонга тушди. Мана Индонезиядаги Осиё ўйинларига йўл олди. Лекин сўнгги пайтларда у “Нефтчи”нинг асосий футболчиси эмас. Кўп бор захирадан майдонга тушмоқда. Бунга сабаб нима?

- Ҳар бир футболчининг ҳар бир даври бўлади. Ўзим ҳам футболчи бўлганман. Йил бошидан буён Достонга шу нарсани тушунтириб келаяпман. Менимча фикру хаёли терма жамоага кетиб қолган. Футболчи клуб ва терма жамоада бир хил ўйнаши керак. Лекин баъзи футболчилар терма жамоага чақирмай қолиши мумкин деб қўрқади ва клубда ўзини кўпроқ аяб ўйнайди. Албатта терма жамоада ўйнаш учун курашиш яхши нарса. Ўзимни ҳам терма жамоага чақиришганида шундай бўлганди. Муҳим мусобақага боролмай қолишим мумкин деб ўйлардим. Терма жамоада ажойиб ўйнамоқда ва клубга қайтгач негадир ўзгариб қолмоқда. Бу билан уни айблай олмайман, у жуда ҳам меҳнаткаш бола. Ҳозирча тажрибаси кам. Яқин йиллар ичида бир маъромга тушиб олса кучли футболчига айланади. Мана, Роналдуни олинг, клубда ажойиб ўйнайди, терма жамоага боради ва голлар ураверади. Ҳозир Турсунов Индонезияда бўлиб турибди. Фурсатдан фойдаланиб олимпия терма жамоамизга омад тилайман.

- “Нефтчи”нинг уй ўйинларига мухлислар ташрифининг камайиб кетишига фақат натижалар сабаб бўлдими? Ёки бошқа сабаблар ҳам борми?

- Фақат натижа туфайли. Биз айбдормиз. Мухлислар камайиб кетишига биз айбдормиз. Мураббийлар мураббий сифатида, футболчилар футболчи сифатида, жамоа ютмаганлиги ва мусобақа жадвалида сўнгги ўринда бораётгани... “Навбаҳор”ни қаранг, тўла стадион. Айтишингиз мумкин, чипта нархи қимматдир деб. Агар жамоа ютаверса нархни осмон қилиб қўйинг стадион тўлаверади. Сабабчи биз, биз ўйнолмаяпмиз. Очиғини айтаман, охирги ўйинларда сафарда дуранг ўйнадик ва “Навбаҳор” билан ўйинда 5-6 минг одам келди. Худо хоҳласа “Локомотив” майдонидан ижобий натижа билан қайтсак (суҳбат 10 август куни бўлиб ўтган) “Қўқон-1912” билан ўйинга 10 минг одам келиши ҳам мумкин. Биринчи сабабчи биз, тан оламан. “Нефтчи”нинг “Истиқлол”ни тўлдира олмаяётганига сабабчи биз. Мана ўтган ойнинг энг чиройли голи Шерзод Ҳакимовга насиб этди. Мана шундай чиройли голлар уриб турсак, ғалаба қозониб турсак мухлислар турли қишлоқлардан, Бешақриқ дейсизми, Олтиариқдан дейсизми ёки Бувайдадан дейсизми стадионга етиб келади. Масофалар ҳам роль ўйнамай қўяди. “Нефтчи” ютаверишини, стадионимиз тўлиб тошишини истаб қоламан.

Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди

Рейтинг: +14   

Фикрлар

+6   
19 авг 12:34:55
Real madrid Number One←
Umuman oganda ochiq gapiripsiz Raxmat Barcha fikrizga 100 %qoshilaman neftchi xali sozini aytadi korasizlar
+5   
19 авг 13:41:58
Leader RM
Нефтчи мухлислари жуда яхши инсонлар, Эсимда Илгари Пахтакор Нефитчи футбол уйнаса уйиндан кейин чойхонага олиб боришар эди. Амакимлар ва илгариги 37 сектордагилар яхши утиришлар килишарди. Фаргонага хам боришарди. Илтимос Нефтчи илгариги мавкени яна тезрок тикла Эски Эл классиколарни одам согинди. Асосийси Бошка латта клубларни латтачайнар мухлисларига ухшамас эди.
+5   
19 авг 12:44:40
Валихонов Фарходжон
Нефтчи утмиши буюк ! келажаги порлок жамоа !!!
+4   
19 авг 14:05:54
NSS
Аброр Исмоиловда хам истедод бор нега буни курмаябсилар
+3   
19 авг 14:23:38
Pfc.Sementchi
Sherdi o'ligi ham sher Neftchi o'yg'on va o'z o'rninga qayt.
+3   
19 авг 14:05:23
нефти 91-95
Сиз ва уйинчиларни оллох кулласин биз хам согиндик уша эл килассиколарни ва дербиларни
+3   
19 авг 13:20:15
Бой
Бир нарсани тан олиш керакки, хакикаттан хам куп уйинларда Нефтчига омад йетишмади. Бунинг бир исботи энг куп дуранг уйнаган Нефтчи булди. Худо хохласа суперлигада коламиз. Омад хеч качон тарк этмасин сени Нефтчи!
+3   
19 авг 12:42:48
Fanat_123
Хали хаммаси зур булади !!!
+1   
20 авг 02:41:46
Barsa0504
Sarkisyanni qaytarish kerak
+1   
19 авг 22:19:32
Jamshid Bek
AГАР НЕФТЧИНИ ОЛДИНГИ МАВКЕИНИ ТИКЛАШ КЕРАК БУЛСА У ХОЛДА ТОЗАЛАШНИ ТЕПАДАН БОШЛАШ КЕРАК.
+1   
19 авг 19:18:58
Muhammadkarim Sobirov
Neftchi 5 karra uzb chimpioni hudoholasa 6 7 kara bo‘ladi sabir qilamiz ungacha
+1   
19 авг 14:25:01
Pfc.Sementchi
OCHL ni sogindik
+1   
19 авг 14:11:39
Jaxon Jumaev
Hello фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
match -tsentr adminlar uchani o'zbekcha yoziylar 2.galerey degan yozuvdi foto-video deb yoziylar
Фото видео узбекчами
+1   
19 авг 14:09:04
NSS
Аброр Исмоилов ёш булишига карамай сентрда уйинни узига ола билябти
+1   
19 авг 13:19:33
☆Sadriddin☆
Aytishadiku Oqan daryo oqmay qolmas deb xali Neftchi o'z so'zini aytadi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Беэътибор қолаётган ўзбек футболининг байроқдор жамоаси - "Бунёдкор" Беэътибор қолаётган ўзбек футболининг байроқдор жамоаси - "Бунёдкор"
ЎФАда бугун ФИФАнинг талабига кўра "Бунёдкор" 6 очко олиб...  85
"Навбаҳор" - 9 карра бронза медали соҳиби! "Навбаҳор" - 9 карра бронза медали соҳиби!
Наманганнинг "Навбаҳор" клуби 2018 йилги Суперлигада учинчи ...  83
Расман: "Бунёдкор"дан 6 очко олиб ташланади Расман: "Бунёдкор"дан 6 очко олиб ташланади
Халқаро футбол уюшмаси ФИФА Ўзбекистон Суперлигасида иштирок этаётган ...  80
Австралияга борган таркибдан кимлар БААга бора олмаслиги мумкин? (таҳлил) Австралияга борган таркибдан кимлар БААга бора олмаслиги мумкин? (таҳлил)
Осиё Кубоги бошланишига саноқли кунлар қолмоқда.  69
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг