

"Бугунги натижа учун мухлислардан узр сўрайман. Илк дақиқадаги гол учрашув тақдирини ўзгартириб юборди. Жамоам биринчи бўлимда гол уриш учун кўплаб вазиятларга эга бўлди. Афсуски бугун бизнинг кун эмас экан. Иккинчи бўлимни ҳам ҳужумкор бошладик. Аммо иккинчи гол барчасини ўзгартириб юборди. Яна бир бор бугунги учрашудаги натижа учун жамоам ва мураббийлар штаби номидан узр сўрайман", - деди Баҳром Ҳайдаров.



