Баҳром Ҳайдаров: "3 очко бизга сув ва ҳаво каби зарур эди"

Mirjalol Normatov
27 мар 2025
Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Шўртан" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров матбуот анжуманида иштирок этди.



Ўйин ҳақида

- Шунақа об-ҳавога қарамасдан бизни стадионга келиб қўллаб-қувватлаган мухлисларга рахмат айтаман. Биринчи бўлимда ўйинимиз қовушмади. Иккинчи бўлимда ўйинимиз ўзгарди, вазиятларимиз бўлди. 3 очко бизга сув ва ҳаво каби зарур эди. Ғалаба қозонишимиз мумкин эди.

- 3 та ўйиндан буён жамоангиз ҳужумчилари гол ура олмаяпти. Уларга эътирозингиз борми?

- Албатта эътироз бўлади. Бутун жамоага тегишли, стандарт вазиятлар бор, гол учун ҳаммада имконият бўлади. Мавсумолди тайёргарлик даврида Бешимов, Кондратюк, Холтўраевлар ўзларини яхши кўрсатишди. Олдинда ҳали кўплаб голлар уришади деб ўйлайман.

- Шота Гвазаванинг ҳолати қандай?

- У жароҳатларидан фориғ бўлди. Жисмоний имкониятларини тиклаб олса, майдонга қайтади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia