Баҳром Абдураҳимов: “Жароҳатим жиддий эмас”
02 апр 2016 21:50
Янгиликлар
Баҳром Абдураҳимов: “Жароҳатим жиддий эмас”
Сабаби жамоанинг етакчи ярим ҳимоячиларидан бири Баҳром Абдураҳимов шифокорлар ёрдамида майдонни тарк этди. Бу ҳолат албатта қаршилик футбол мухлисларини хавотирга солган бор гап. Сабаби 5 апрелда “Насаф” ОЧЛ доирасида Қаршида “Ал Жайиш”ни қабул қилади. Бу ўйинда Абдураҳимовнинг ёрдами жамоага зарур бўлади. Ўйиндан кейин футболчи билан боғландик.
-Баҳром ғалаба билан табриклаймиз. Учрашув охирларида рақиб ҳимоячисининг қўполлигидан сўнг сиз шифокорлар ёрдамида майдонни тарк этдингиз? Жароҳатингиз жиддий эмасми?
-Худога шукр, жароҳатим жиддий эмас экан. Бошида кучли оғриқ сезилди. Аммо бу ортда қолди. Мен кейинги ўйиндаёқ майдонга тушишим мумкин.
-“Обод”га қарши жамоа осон ўйин ўтказмади. Дебютант жамоага қарши қийин бўлишини билармидинглар?
-Албатта. Қийин бўлишини сезгандик. Қолаверса, шу куни ёмғир ёққани ҳам бизга ҳам, рақибга ҳам чиройли ўйин намойиш этиш имконини бермади.
-Балки тўрт кундан кейин ОЧЛда муҳим ўйин бўлгани учун жамоа у қадар жон куйдириб ҳаракат қилмагандир...
-Йўқ. Биз ҳар бир ўйинда бор кучимиз билан ҳаракат қилиб, кўпроқ голлар уришга ва мухлисларни хурсанд қилишга уринамиз.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди
"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди
Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади
Эронга қарши учрашувдан сўнг Равшан Ҳайдаров нималар деди?
Фикрлар