

Ўзбекистонлик Иззатбек Ғаниев тўп тепаётган "Ал Ҳала Муҳаррақ" клуби бу турда сафарда "Ал Риффа" клуби меҳмони бўлди.
55-дақиқада Самуэль Араухонинг урган голи "Ал Ҳала"га ғалаба келтирди. Ғаниев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди ва сариқ карточка олди. Клуб 11та ўйиндан сўнг 10 очко тўплаб мусобақа жадвалининг 9-поғонасида бормоқда.
Баҳрайн премьер-лигаси
"Ал Риффа" - "Ал Ҳала Муҳаррақ" 0:1
Гол: Самуэль Араухо 55




