UZ

Сўнгги янгиликлар

01:15"Қизилқум" ўз футболчиси билан шартномани узайтирди  0 00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  0 23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  1 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  26 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  3 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  6 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди  81 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  11 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  22 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  4 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1

Баҳодир Пардаев: "Бош мураббий билан муносабатимиз яхши эмас" Янгиликлар

Баҳодир Пардаев: "Бош мураббий билан муносабатимиз яхши эмас"

Фаолиятини Жанубий Корея K League Challenge дивизионида давом эттираётган Баҳодир Пардаевнинг ишлари унча ҳам яхши эмас.

Мавсум аввалида «Бучеон 1995» билан шартнома тузган ҳужумчи бир неча учрашувки, майдонга тушмаяпти. Баҳодир бу орада юртимизга қайтиш ҳақида ҳам ўйлади ва унга собиқ жамоаси - «Қўқон-1912»дан таклиф тушди. 

Бироқ баъзи сабабларга кўра, қайтиш амалга ошмади. Балки Пардаев ва корейс клуби бош мураббийи ўртасида тушунмовчилик бордир. Айни шу вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида ҳамон «Бучеон 1995» ҳужумчиси саналаётган ҳамюртимиз билан алоқа ўрнатиб, ундан интервью олдик.

- Баҳодир, майдонга тушмай қолганингиз айнан нима билан боғлиқ?

- Афсуски, айни пайт ўйин амалиётига эга эмасман. Аслида бошида ҳаммаси яхши эди. Лекин кутилмаган жароҳат барчасини ўзгартириб юборди. Ваҳоланки, жароҳат оддий бўлиб, атиги бир ҳафтача шуғулланолмадим.

Бироқ сафга қайтишим билан муносабат ўзгарди ва бош мураббий ҳалигача майдонга туширмаяпти. Негалигини ўзим ҳам тушунолмаяпман.

Менимча, кореялик агентимнинг бош мураббийи билан уришиб қолгани қимматга тушди. Айнан шу агент воситачилигида «Бучеон 1995» сафига қўшилгандим. Энди у туфайли қийин вазиятга тушиб қолдим.

- Нима, бу масалада бош мураббийнинг ўзи билан гаплашиб кўрмадингизми?

- Шундай қилишни хоҳлардим, аммо у билан қайси тилда гаплашаман? Таржимон йўқ. Кейин мураббийга нима дейман? Ахир уни нега майдонга туширмаётгани хусусида сўроққа тутолмайман-ку. Яхшиси, сабр қилганим маъқул.

- Ўзи қанчадан буён майдонга тушмаяпсиз?

- Камида 12та ўйинни захирада навбат кутиб ўтказдим. Ҳозирги бош мураббий ишлашда давом этар экан, «Бучеон 1995»да ўйнамасам керак...


- Агент ҳуқуқингизни ҳимоя қилмаяптими? Ҳар ҳолда, сизни клубга жойлаштиргани учун ҳақ олгандир...

- Тўғриси, ўша агентни сира тополмаяпман - бедарак йўқолган. Бахтимга, Фаррух исмли агентни учратдим ва шу ўзбек йигити ёрдам беряпти. Яна нима ҳам қила олардим? Клуб билан амалда шартномам бор ва ўзимча кетолмайман.

Хуллас, сабр билан кутишдан ўзга чорам йўқ. Ҳа, ФИФАга шикоят ёзишни ўйладим. Лекин бундан наф чиқишига ишонмай, яна озгина кутишга қарор қилдим.

- Жамоа ҳужум чизиғида рақобат қандай? Балки рақобатда ютқазаётгандирсиз...

- Йўқ, очиқ айтаман, ҳужумчилардан ҳеч бири маҳорат бобида мендан устун эмас. Қолаверса, рақобатдан сира қочмайман. Бу ерда умуман бошқа масала бор. Юқорида айтганимдек, ҳамма гап бош мураббийда.

- Хўш, вазият ўзгаришига ишонч борми?

- Балки умумий ҳолат ижобий томонга ўзгариб қолар - умид шу.

- Олдинроқ Ўзбекистон чемпионатига қайтишингиз ҳақида хабарлар тарқалганди...

- Ҳа, шунга ҳаракат қилиб кўрдим. Чунки таклифлар ҳам бор эди. Лекин уринишларим бесамар кетди. Яъни корейс клуби раҳбарияти қўйиб юбормади. Энди шартномам муддати якунига етишини кутаман, шекилли.

- Аввалги жамоангиз «Қўқон-1912» бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов сизни яна ўз шогирдлари қаторида кўришга қарши эмаслигини айтганди. У билан бу масалада гаплашдингизми?

- «Қўқон-1912»дан кетаётганимда, Нўъмон ака ҳузурига чақириб, жамоа эшиклари мен учун ҳар доим очиқлиги ва бемалол қайтишим мумкинлигини таъкидлаганди. У аниқ таклиф билан ҳам чиқди. Бундан ташқари, олий лиганинг бошқа жамоаларидан ҳам чорловлар олдим. Аммо «Бучеон 1995» билан тузилган шартнома туфайли уларни қабул қилолмадим.

- Ҳозирги ҳолатни назарда тутсак, Жанубий Кореяга йўл олганингиздан афсусланмаяпсизми?

- Очиғи, бу ерга келиш қарори хато эмасди. Ҳарқалай, Жанубий Корея чемпионатида ўйнаш - ўзига хос тажриба. Мана, озми-кўп майдонга тушдим, бунинг учун шукр қиламан. 


- «Бучеон 1995»нинг чемпионатдаги ишлари қандай?

- Жамоа натижалари чакки эмас. Танаффус чоғи таркибга 3 нафар янги футболчи қўшилди. Улардан бири Бразилиядан, иккиси маҳаллий футболчи. Демак, иккинчи давра ҳам ёмон ўтмаса керак.

- «Бучеон 1995» билан шартномангиз қачон якунланади?

- Келишувимиз 31 декабргача мўлжалланган.

- Мана, ЖЧ-2018 учинчи саралаш босқичининг ҳал қилувчи ўйинлари яқинлашмоқда. Жанубий Кореяда бўлажак баҳслар нечоғли муҳокама қилиняпти?

- Албатта, муҳокама бўлаётгани аниқ. Бироқ корейс тилини билмаслигим туфайли аниқ маълумот беролмайман. 

- Жанубий Кореяда тўп сураётган Баҳодир Насимов билан ҳам гаплашиб турибсизми?

- Ҳа, албатта. Баҳодир ҳам жиддий жароҳат сабаб анча қийналди. Ҳозир жароҳатдан фориғ бўлиб, машғулотларда астойдил ишлаяпти. Фурсатдан фойдаланиб, дўстимга омад тилайман.

Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди


Манба: "Интерфутбол" газетаси

Рейтинг: -11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика