Баҳодир Насимов Озарбойжон кубоги соҳиби

Narzulla Saydullayev
23 май 2014
Бокунинг "Нефтчи" клуби кеча мамлакат кубоги финалида "Габала"га қарши майдонга тушиб ғолиб бўлди.
Ўйинда ҳисобни "Нефтчи" вакили Самир Масимов очди. Юрий Сёмин бошчилигидаги "Габала" бу голга Марат Измайловнинг тўпи билан жавоб берди - 1:1. Асосий ва қўшимча таймларда ҳисоб қайд этилди. Пенальтилар сериясида 3:2 ҳисобида "Нефтчи" зафар қучди.

Баҳодир Насимов учрашувда майдонга тушмади.

"Габала" - "Нефтчи" 1:1 (пенальтилар серияси 2:3)
Голлар:
Марат Измайлов 70 - Самир Масимов 51

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia