UZ

Сўнгги янгиликлар

17:41 "Атлетико" Рэшфордни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 17:03"Бани Яс" — "Хорфаккан". Таркиблар маълум  0 16:24"Ньюкасл" — "Челси". Таркиблар маълум  0 16:10Фабио Каннаваро: "Италиядан таклиф кутавериб, чарчаган эдим"  13 15:40Икки йил аввал еврокубок финалида ўйнаган Италия клуби инқирозга юз тутмоқда  1 15:11Фергюсон МЮнинг 2025 йилдаги энг яхши трансферини айтди  3 14:43"Милан" 41 ёшли Тьяго Силвани сотиб олиши мумкин  3 14:12"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга мойил  3 13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  9 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  1 12:25Нико Пас "Реал" туфайли "Манчестер Сити", "Ливерпуль”, "Челси" ва "Арсенал" таклифларини рад этди  3 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Челси", "Ман Сити", "Ливерпуль", "Реал" ва бошқалар  0 11:51"Атлетико" "Бавария" ярим ҳимоячиси Горецкага қизиқиш билдирмоқда  0 11:29"Насаф": Абдувоҳид Неъматов билан шартнома узайтирилди  10 10:44Уэйн Руни Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди  0

Баҳодир Насимов: “Жанубий Кореяда жамоавий ўйин йўқ” Янгиликлар

Баҳодир Насимов: “Жанубий Кореяда жамоавий ўйин йўқ”

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2018 3-саралаш босқичи 5-тур учрашувини Сеулда Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Шиддатли баҳс олдидан Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби футболчиси Баҳодир Насимов вакилларимизга омад тилаб, уларни қўллаб-қувватлашларини билдирди.

“Кўпчилик Жанубий Кореяни кучли деб ўйлайди. Мухлисларнинг ёдида бўлса 2015 йил Австралияда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида корейслар билан тўқнаш келгандик.

“Осиё йўлбарслари” ўша баҳсда 90 дақиқа бизга қарши ҳеч нима қила олмаган эди. Ўзимизда ҳам бир-иккита хавфли вазиятлар бўлган эди. Улардан унумли фойдалана ололмагандик. Қўшимча вақтда улар ҳимоядаги хатойимиздан фойдаланиб дарвозамизни ишғол қилганди. Жанубий Корея эмас Ўзбекистон терма жамоаси ҳам кучли ҳисобланади.


Корейсларнинг 3, 4 нафар футболчиси Европа жамоаларида тўп тепиши мумкин, бу билан уларнинг таркиби кучли дегани эмас. Жанубий Кореяда аввалгига қараганда айни дамда жамоавий ўйин йўқ.

Мисол учун, Исландия терма жамоасини олайлик, улар қандай натижа кўрсатишмоқда? Футболда номлар рол ўйнамайди. Футбол жамоавий ўйин спорт тури ҳисобланади. Вакилларимиз бир-бирини қўллаб-қувватлан, майдонда 100 фоиз ўйин кўрсатда биз албатта бугун ғалаба қозонамиз.

Насиб қилса бугун вакилларимиз нохуш анъанага чек қўяди. Фақат ғалабани ўйласа дурангни ўзи келади. Агар дуранг натижани ўйласак мағлубиятга учрашимиз мумкин. Шунинг учун ҳам майдонга фақат ғалаба қозониш учун чиқиш керак. Насиб қилса Ўзбекистон юртимизга ғалаба билан қайтади. Биз уларни қўллаб-қувватлаймиз”, - дейди Баҳодир Насимов.

Жаҳонгир Сотволдиев

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика