Баҳодир Насимов "Ансан Гринерс" билан 2 йиллик шартнома тузди
02 фев 2017 16:13
Янгиликлар
Баҳодир Насимов "Ансан Гринерс" билан 2 йиллик шартнома тузди
"Бунёдкор" клуби ҳужумчиси Баҳодир Насимов фаолиятини яна хорижда давом эттиради.
Футболчи бир неча кундан буён Жанубий Кореяда бўлиб турганди. Клуб ўртоқлик учрашуви ўтказиб 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Иккита голга муаллифлик қилган Насимов бугун 2 йиллик шартномага имзо чекди. Бу ҳақда футболчининг ўзи сайтимизга маълум қилди.
Насимов якунланган мавсумда "Бунёдкор" сафида 26та ўйинда майдонга тушиб 8та гол урди. Ҳужумчи фаолияти давомида Самарқанднинг "Динамо", Қозоннинг "Рубин", Бокунинг "Нефтчи", Эроннинг "Падидеҳ" клублари шарафини ҳимоя қилган.
Маълумот учун, "Ansan Greeners" клуби Жанубий Кореянинг биринчи дивизионида иштирок этади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди
Фикрлар