UZ

Сўнгги янгиликлар

17:42Франк: "Бу футболчи "Олтин тўп"нинг кейинги соҳиби бўлади"  0 17:14"Сўғдиёна" футболчиси Корея клубига ўтишга яқин  1 16:47Энрике: "ПСЖ "Тоттенхэм"га қарши ўйинда характер кўрсатди"  0 16:21Саудия Арабистони стадионлар қурилиши учун қарз беради  1 15:55Италиялик ҳужумчи Ўзбекистонга қайтиши мумкин  6 15:28Манба: ОКМК ярим ҳимоячиси "Насаф"га ўтмоқда  6 15:08"Андижон" яна дуранг ўйнаган ОЧЛ 2 ўйинидан ГАЛЕРЕЯ  0 14:40Витиньяга аталган оқшом, Мбаппедан покер, "Интер"нинг илк мағлубияти ва "Спортинг" ТОП-8да  0 14:21"Насаф"нинг икки етакчиси "Пахтакор"га ўтади  42 13:53Мадуэке: "Жамоадошларим ва мураббийлар штаби менга ишонади"  0 13:26"Барселона" ҳимоячиси келажагини жамоага бағишлашга тайёр  3 12:58Тимур Кападзе: "Индонезияга бу ердаги муҳитни кўрай деган мақсадда келдим"  19 12:31Про лига-2026 иштирокчилари ўрганилмоқда  1 11:59Кейн: "Мағлубиятдан ваҳимага тушмаслигимиз керак"  2 11:25Саидазамат Мирсаидов: "Пахтакор"га қарши кечадиган мавсумнинг сўнгги баҳсини ижобий тарзда якунлашга ҳаракат қиламиз"  1

Баҳодир Мирзаев Ўзбекистонда футболни бошқаришни такомиллаштириш мавзусида диссертация ёқлади Янгиликлар

Баҳодир Мирзаев Ўзбекистонда футболни бошқаришни такомиллаштириш мавзусида диссертация ёқлади

Олмалиқнинг АГМК футбол клуби бош директори лавозимида ишлаб келаётган Баҳодир Мирзаев куни кеча мамлакатимиз футболи учун аҳамиятли бўлган мавзудаги илмий ишини муваффақиятли ҳимоя қилди.

Жисмоний тарбия ва спорт менежменти йўналишида ёзилган диссертациянинг мавзуси тўлиқ тарзда "Ўзбекистонда профессионал футболни ривожлантиришда бошқарув механизмини такомиллаштириш" деб номланади.

Баҳодир Мирзаевга мазкур ишда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг ректори, иқтисод фанлари доктори, профессор Болтабоев Маҳмуджон Рустамович илмий раҳбарлиқ қилди.

Ушбу диссертацияда қатор долзарб масалалар кўтарилган бўлиб, юртимизда профессионал футболни ривожлантиришда замонавий бошқарув стратегияларини ишлаб чиқиш ва самарали бошқарув механизмини амалиётда қўллаш бўйича бир қанча илмий тавсиялар берилган.

АГМК бош директорининг диссертациясида футболнинг бошқарув механизмини такомиллаштириш бўйича Ғарбий Европадаги футболи энг ривожланган мамлакатларнинг тажрибаси ўрганилган. Бошқарув механизмини ташкил этишда Бельгия тажрибаси энг самаралилардан бири бўлганлиги сабабли, уни ўрганишга катта аҳамият берилган. 

2000-йиллар бошида гигант терма жамоалардан орқада қолиб кетган Бельгияда, болалар-ўсмирлар футболидаги тизимни тубдан янгилаш орқали 14-15 йилда мамлакат миллий терма жамоасини дунё етакчилари сафига ФИФА рейтингидаги 66-ўриндан сўнгги йиллардаги мунтазам 1-2-ўринларга олиб чиқиш вазифаси қандай услуб ва усуллар ёрдамида уддалангани, бошқарувда қандай тактика ва стратегиялар қўлланилгани илмий ишдаги энг эътиборли жиҳатлардир (мисол учун, ФИФАнинг сўнгги эълон қилинган рейтингида Ўзбекистон ҳозир 77-ўринда).

Баҳодир Мирзаевни футбол соҳасидаги мазкур илмий муваффақияти билан табриклаймиз!

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика