UZ

Сўнгги янгиликлар

23:15"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  0 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  10 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  4 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  2 20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  4 19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  3 19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  13 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  15 19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  6 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  8

АГМК спорт директори: "Айни пайтда жамоада нидерландиялик футболчи кўрикда бўлиб турибди" Янгиликлар

АГМК спорт директори: "Айни пайтда жамоада нидерландиялик футболчи кўрикда бўлиб турибди"

Coca Cola Суперлиганинг жорий мавсумига қуръа ташлаш маросимидан сўнг АГМКдан вакил сифатида иштирок этган клуб спорт директори Баҳодир Мирзаев фикрларини билдириб ўтди.

"Қуръа ташлаш маросими жуда яхши ташкиллаштирилди. Одатда барча билан ўйнаб чиқилади. Лекин, бунинг ҳам аҳамияти бор. Якун шуни кўрсатдики, қуръа жамоамиз учун қийин келди. Биринчи турдаги рақибимиз  "Локомотив" бу йил яхшигина кучайишга эришди. Иккинчи турда Қаршига сафар уюштирамиз. Учинчи турда ўз майдонимизда "Пахтакор" билан ўйнаймиз. Умумий қилиб айтганда асосий рақиблар билан дастлабки тўрт турда беллашамиз. 

Ҳозирги кунда мураббийилар штаби жамоани янги мавсумга яхши тайёрламоқда. Селекция ишлари ҳам яхши кетяпти. Бу жараён ҳали якунланмаган. Чемпионат стартини яхши бошлаб олсак навбатдаги учрашувларда бизга осонроқ бўлади. Қуръадан кўнглимиз тўлди. Дастлабки бешта ўйиндан учтасини ўз майдонимизда ўтказамиз. 

Айни пайтда жамоада нидерландиялик футболчи кўрикда бўлиб турибди. Шу кунларда унинг масаласи ҳал бўлиб қолади. Шунингдек, ўзбекистонлик футболчилар ҳам қўшилиши эҳтимоли бор",- дейди Баҳодир Мирзаев.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика