

"Бугунги ўйин ва ажойиб натижадан хурсандмиз. Жуда тезкор ўйин бўлди, жамоам вазиятлардан унумли фойдаланди ва ғалабага эришди. Тожикистон эса ажойиб жамоавий ўйин кўрсатди. Улардан бироз яхшироқ ўйнадик. Мақсадимиз ҳар бир ўйинни ютиш, шу боис Японияга қарши жиддий тайёргарлик кўрамиз", - дейди Баҳодир Аҳмедов ОФК расмий сайтига.




