UZ

Сўнгги янгиликлар

09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  2 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  6 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  6 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  0 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  2 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  12 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  6 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  4 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  5 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  108 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  6 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  1

Баҳодир Аҳмедов: "Гуруҳда фаворит Ўзбекистон. Лекин ҳаммасини ўйинларимиз кўрсатади" Янгиликлар

Баҳодир Аҳмедов: "Гуруҳда фаворит Ўзбекистон. Лекин ҳаммасини ўйинларимиз кўрсатади"

Ўзбекистон футзал терма жамоаси яқинда бўлиб ўтган қуръа ташлаш маросимида Осиё чемпионатидаги рақибларини билиб олди.

Биз бу борада терма жамоамиз бош мураббийи Баҳодир Аҳмедовнинг фикрлари билан қизиқдик. 


Футзал. 27 сентябрда бошланадиган Осиё Кубогига қуръа ташланди. Ўзбекистон Тожикистон ва Туркманистон билан бир гуруҳдан жой олди


"Қуръа натижаларини ёмон демаган бўлардим. Ҳозирда Осиёда кучсиз рақиб йўқ. Барча жамоа ўзига яраша кучга эга.  Гуруҳимиздаги Туркманистон, Тожикистон ҳам яхши ўйин кўрсатмоқда. Осиё чемпионатида кутилмаган вазиятлар, натижалар рўй бериши мумкин. Бунга аввал ҳам гувоҳ бўлганмиз. Шундай экан, ҳар бир ўйинга жиддий қараш керак. Гуруҳда бизни фаворит сифатида кўрсатишмоқда. Лекин ҳаммасини ўйинларимиз кўрсатади. 

Ўзбекистон кубоги учрашувлари якунлангач йигитларга бироз дам бериб, тайёргарликни бошлаймиз. Ўртоқлик учрашувларига рақиблар гаплашиляпти. Биласиз, ёзда бу жараён қишга нисбатан қийинроқ. Чунки бу пайтда кўпчилик дам олади. ФИФА кунлари бўлмайди. 

Қувайт, Таиланд терма жамоаларини ҳам кузатмоқдамиз. Ўзимизнинг, уларнинг янги ўйинларини кўриб таҳлил қиламиз. Унумаслик керакки, футзалда ҳамма нарса бўлиши мумкин",- дейди Баҳодир Аҳмедов

Эслатиб ўтамиз, футзал бўйича 17-Осиё Кубоги 27 сентябрдан 8 октябрга қадар Кувайтда бўлиб ўтади. Ўзбекистон "Б" гуруҳида Баҳрайн ҳамда қўшни давлатлар Тожикистон ва Туркманистон билан куч синашади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика