UZ

Сўнгги янгиликлар

22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  2 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  3 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  4 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  1 20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  4 19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  3 19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  13 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  15 19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  6 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  8 18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  6 18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  3 17:54Инсайд тасдиқланди: Жамшид Болтабоев "Андижон" шарафини ҳимоя қилади  8

Баҳодир Аҳмедов: "Эртага фақат ғалаба учун ўйнаймиз. Баҳсга ЖЧ-2016га борганларни ҳам чақирдик" Янгиликлар

Баҳодир Аҳмедов: "Эртага фақат ғалаба учун ўйнаймиз. Баҳсга ЖЧ-2016га борганларни ҳам чақирдик"

24 февраль, чоршанба куни футбол ва футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўзаро ўйин ўтказишади.

Ушбу учрашув ўзбек футболи ва спорти ривожига катта ҳисса қўшган инсон Мираброр Усмонов хотирасига бағишлаб ўтказилади. Ана шу ўйин олдидан футзалчиларимиз бош мураббийи Баҳодир Аҳмедовнинг фикрлари билан ўртоқлашдик.

"Эртанги ўйинда ғалаба учун тўп тепамиз, кураш бўлади. Бу ўйинга мухлисларга таниш номларни чақирдик. 2016 йилги мундиалга борган футзалчиларимиздан ҳам таклиф қилдик. Масалан: Артур Юнусов, Дилшод Ирсалиев, Фарҳод Абдумавлонов, Константин Свиридов. Уларга қўшимча ҳозирги терма жамоадаги ўйинчиларимиздан ҳам йигитлар бор.

Хуллас, эртага аренага ташриф буюрган мухлислар чиройли ва ҳаққоний ўйин гувоҳи бўлишади. Вақт тўхтамайди, 20 дақиқадан иккита бўлим ўйналади", - деди Аҳмедов.


Эслатиб ўтамиз, 24 февраль куни бўлиб ўтадиган учрашувга кириш бепул. Баҳс пойтахтимиздаги "Ўзбекистон" спорт мажмуасида бўлиб ўтади ва 18:00да старт олади.


Вадим Абрамов: "Футзалчилар билан шоу бўлмайди, олдинги мағлубият учун реванш олмоқчимиз"

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика