

"Эрон терма жамоаси жуда кучли. Дунё бўйича 3-4-ўринларда юрадидан етакчи терма жамоалардан бири ҳисобланади. Орқа чизиқда қилган хатоларимиз ва ўз имкониятларимизда фойдалана олмаганимиз туфайли мағлубиятга учрадик", – Баҳодир Аҳмедов
- Умумий турнир ҳақидаги хулосаларингиз қандай?
- Йигитларимиз жуда яхши ўйин кўрсатишди, лекин бундан ҳам яхшироқ ўйин кўрсата олишарди. Бугунги ўйиндан келиб чиқсак, йигитлардан кўнглим тўқ. Худо хоҳласа кейинчалик ҳам яхши ўйин кўрсатиб, савиямизни оширишга интиламиз.
- Жамоамиз ёш. Кейинги мусобақаларда яхши натижа кутсак бўладими?
- Албатта, кутсак бўлади. Ўз устимизда ишлашимиз лозим. Жамоамиз жуда яхши шаклланган.



