UZ

Сўнгги янгиликлар

20:54Суперлига. "Андижон" "Бобур Арена"да "Сурхон"ни енгиб ғалабасиз сериясига барҳам берди  31 20:45Суперлига. "Насаф" – ОКМК 1:0 (матнли трансляция)  18 20:19"Реал" Модричга ўринбосар топди  1 19:55Диалло МЮ мухлисларига ваъда берди  1 19:33Анчелотти: "Футбол ҳаёти шундай – вақти келиб ҳар қандай авлод кетади"  0 19:11"Насаф" мухлисларга 3 та соврин билан суратга тушиш имконини яратди  1 18:35Ўзбекистон Кубоги. 1/8 финал босқичига қуръа ташланди: "Қўқон-1912" ўз уйида "Бунёдкор"ни қабул қилади, "Навбаҳор" меҳмонда "Хоразм" билан ўйнайди  10 18:21"Реал" президенти: "Карло Анчелотти энди буюк Мадрид оиласининг абадий аъзосига айланди"  4 17:52Суперлига. 11-тур дисквалификациялари: "Насаф", "Нефтчи" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  4 17:33УЕФА Европа Лигаси финалидан сўнг "Тоттенхэм"га медаллар етмай қолгани учун узр сўради  11 17:04Томас Тухель Андорра ва Сенегалга қарши ўйинлар учун Англия терма жамоасига чақирилган 26 нафар футболчи номини айтди. Улар орасида Тоуни ҳам бор  5 16:37Роналду Модричга мурожаат қилди: "Реал"да кўп лаҳзаларни сен билан баҳам кўриш мен учун шараф бўлган"  8 16:16Ўзбекистон кубоги. Бугун 1/8 финалга қуръа ташланади  1 16:05Перес: "Модрич "Реал" мухлислари қалбида мангу сақланиб қолади"  5 15:42Қаршида қолган қасам: Қосимовнинг "Насаф"га қарши қора статистикаси  8

БАА U-23 бош мураббийи Денис Силва: "Эътиборимиз аллақачон Тожикистон билан ўйинга қаратилган" Янгиликлар

БАА U-23 бош мураббийи Денис Силва: "Эътиборимиз аллақачон Тожикистон билан ўйинга қаратилган"

Мамлакатимиз мезбонлик қилаётган U-23 Осиё кубогининг биринчи турида Япония U-23 термаси БАА U-23 жамоасини мағлубиятга (1:2) учратди.

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида БАА термаси устози Денис Силва қатнашди.

Ўйин ҳақида

- Умуман олганда ўйин яхши бўлди. Мураббий сифатида ўйиндан қониқиш ҳосил қилдим. Тўғри, мағлубиятга учрадик. Аммо яхши ўйин кўрсатдик. Жамоамдан фахрланаман. Охирги вақтларда жамоа сифатида ўсдик. Бироқ бугун баъзи хатоларга йўл қўйдик. Кўп нарса ўхшамади. Натижанинг аҳамияти йўқ. Ҳаракат қилишда давом этамиз. Эътиборимиз аллақачон Тожикистон билан ўйинга қаратилган. 

- Бугун майда деталлар ўйинни ҳал қилди. БАА жамоасидаги камчиликлар нимада деб ўйлайсиз?

- Имкониятлардан фойдаланиш. Айнан шу бизнинг камчилигимиздир. Яратилган вазиятларда гол уришимиз керак эди. Япония кучли жамоа эканлигини ҳам унутмаслик керак. Улардаги ҳимоя чизиғи, дарвозабон жуда ажойиб ҳаракат қилди. 

- Кейинги ўйин Тожикистон термасига қарши. Улар дебютант. Бу ўйиндаги имкониятларингизни қандай баҳолайсиз?

- Тожикистон терма жамоасида ўзига бўлган ишонч юқори. Иккала жамоада ҳам имкониятлар бўлади. Бугун мағлуб бўлдик. Аммо буни аллақачон эсдан чиқардик. Бор эътибор кейинги ўйинга қаратилган. Париж Олимпиадасида қатнашишни мақсад қилганмиз. Шу сабаб ҳам, ёшларга имконият бермоқчимиз. Шу билан бирга, ғалаба қозониш ҳам муҳим масала.

- Бугун БАА ажойиб ўйин кўрсатди. Умуман мусобақада жамоа учун қандай мақсад кўзланган?

- Тажриба тўплаш, футболчиларни синаш. Барчага имконият бериш. Ғалаба учун курашиш. Биз сўнгги сониягача курашамиз.

Рейтинг:    

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика