БАА термаси бош мураббийи: "Мен ниҳоятда жўшқинман, яна жаҳон чемпионатига боришни хоҳлайман"

Xayrulla Xoliqov
24 июл 2020
БАА миллий терма жамоасига бош мураббий этиб Хорхе Луис Пинто тайинланди.

Ўз пайтида Гондурас ва Коста Рика терма жамоалари билан жаҳон чемпионатида иштирок этган ушбу мураббий БАА терма жамоасини ҳам мундиалга олиб боришга ваъда бермоқда.

- "Яна бир бор жаҳон чемпионатига боришни хоҳлайман. Бу борада жўшқинман ва енг шимариб ишлашга тайёрман. БАА терма жамоаси билан бу вазифани уддаласа бўлади. Турнир жадвалидаги вазият оғир, лекин футболда ҳамма нарсанинг иложи бор. Футболчилар билан учрашганда уларга жаҳон чемпионатида ўйнаш нақадар ёқимли экани ҳақида гапириб бераман", - дейди колумбиялик мураббий. 

Маълумот учун, БАА терма жамоаси ЖЧ-2022 саралашнинг иккинчи босқичида ўз гуруҳида 6 очко билан 4-ўринни эгаллаб турибди. Амирлик футболчилари қолган тўртта турни навбати билан Малайзия, Индонезия, Таиланд ва Вьетнамга қарши ўтказишади.


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: the-afc.com