

Учрашувда "Шабаб Ал Аҳли" сафарда эканлигига қарамай, 5:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Жамоа сафида ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Азиз Ғаниев асосий таркибда майдонга тушиб, жамоасининг иккинчи голига ассистентлик қилди. Шунингдек, у 77-дақиқада огоҳлантирилди.
Мазкур турдан сўнг "Шабаб Ал Аҳли" 55 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалининг 2-поғонасида бормоқда.



