БАА чемпионати. Шукуров тўлиқ ўйнаган учрашувда “Шаржа” иродали ғалабага эришди

Eldor Akmurzayev
23 окт 2020, 00:25
Мусобақа 2-тури доирасида “Шаржа” ўз майдонида “Ал Ваҳда”ни қабул қилиб, 2:1 ҳисобида зафар қучди.

Ўйинда ҳисобни меҳмонлар словениялик форвард Тим Матавжнинг аниқ зарбаси эвазига очишди. 68-дақиқада Веллитон гол уриб, орадаги мувозанатни тиклади. Асосий бўлим якунланишига оз қолганида эса Шаҳин Абдулраҳмон рақиб дарвозасини ишғол этиб, жамоасига иродали ғалаба олиб келди – 2:1!

Отабек Шукуров эса “Шаржа” сафида ўйинни тўлиқ ўтказди. Жамоа ушбу муваффақиятдан кейин очколари сонини 6 тага етказиб олди ва жадвалда 2-ўринга кўтарилди. Худди шунча очкога эга “Банияс” эса тўплар нисбатига кўра пешқадамлик қилмоқда. “Шаржа” кейинги турни 30 октябрь куни сафарда “Ал Аин”га қарши ўтказади.

“Шаржа” – “Ал Ваҳда” 2:1 (0:1, 2:0)

“Шаржа” ўйингоҳи

Голлар: Матавж 29, Веллитон 68, Абдулраҳмон 89


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia