БАА чемпионати. “Шаржа” рақибни тор-мор этди, Шукуров эса 61 дақиқа ўйнади (+жадвал)

Eldor Akmurzayev
3 ноя 2020
Мусобақа 4-тури доирасида “Шаржа” ўз майдонида “Ал Дафра”ни қабул қилиб, 5:0 ҳисобида зафар қучди.

Мезбонлар сафида бразилиялик легионерлар порлашди. Ҳужумчи Веллитон хет-трикка эришган бўлса, ярим ҳимоячи Игорь Коронадо дублни расмийлаштирди. Баҳсни асосий таркибда бошлаган Отабек Шукуров эса 61-дақиқада захирага олинди ва унинг ўрнига Холид Бавазир тушди.

“Шаржа” юз фоизлик кўрсаткич, яъни, 12 очко билан чемпионатда пешқадамлик қилмоқда. Жамоа кейинги учрашувини 20 ноябрда “Ал Наср”га қарши ўтказади.

“Шаржа” – “Ал Дафра” 5:0 (3:0, 2:0)

“Шаржа” стадиони

Голлар: Коронадо (пен) 21, 45, Веллитон 37, 49, 64.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia