БАА чемпионати. Машарипов захирадан тушиб, дебют қилган баҳсда “Шабаб Ал Аҳли” зафар қучди

Eldor Akmurzayev
30 янв 2021
Мусобақа 14-туридан ўрин олган учрашув Дубайда “Шабаб Ал Аҳли” ҳамда "Иттиҳод Калба" ўртасида бўлиб ўтди.

Унда мезбонлар Муҳаммад Жума Ийд ва Мажид Ҳассаннинг голлари эвазига 2:0 ҳисобида зафар қучди. Азизжон Ғаниев баҳсни тўлиқ ўтказди. Ижара асосида дубайликлар сафига келиб қўшилган Жалолиддин Машарипов эса 72-дақиқада аргентиналик ярим ҳимоячи Федерико Картабиянинг ўрнига майдонга тушиб, янги жамоасида дебют қилди.

Ушбу ғалабадан кейин “Шабаб Ал Аҳли” очколари сонини 22 тага етказган ҳолда мусобақа жадвалида 6-ўринга кўтарилди.

“Шабаб Ал Аҳли” – “Иттиҳод Калба” 2:0 (2:0, 0:0)

“Ал Рашид” стадиони

Голлар: Жума 28 – 1:0, Ҳассан 30 – 2:0

“Шабаб Ал Аҳли”: Носир, Ҳайкал, Жобир, Ал Камоли, Ал Блуши, Ҳассан, Ғаниев, Картабия (Машарипов 72), Жума Ийд (Ал Ҳассани 90), Эдуарду (Ал Нақби 72), да Круз.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia