

Қувонарлиси, учрашувнинг 78-дақиқасида ўнг қанотдан узатмадан кейин жарима майдончаси марказидаги ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Ҳожимат Эркинов тўпни дарвозага аниқ йўллади. Айнан шу тўп "Ал Ваҳда"га ғалаба келтирди.
Қайд этиш лозим, гол урганидан 4 дақиқа ўтиб Ҳожимат ўрнини Рубен Амаралга бўшатиб берган.
БАА Чемпионати.
"Ал Батаех" — "Ал Ваҳда" 1:2
Голлар: Петрус Бумаль — Ахмад Нурллоҳи, Ҳожимат Эркинов.



