БАА. Азизжон Ғаниевнинг голи "Шабаб Ал-Аҳли"га 3 очко келтирди

Mirjalol Normatov
29 окт 2022
БАА Про-лигасининг 8-тури доирасидаги "Шабаб Ал-Аҳли" - "Ал Айн" учрашувида мезбонларнинг қўли баланд келди.

Эътиборлиси мезбонларга ғалаба келтирган гол муаллифи Азизжон Ғаниев бўлди. Унинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини рақиби посбони қайтара олмади.

"Шабаб Ал-Аҳли" - "Ал Айн" 2:1

Голлар: Муҳаммад Марзуқ (10-автогол, 0:1), Омар Хрибин (44, 1:1), Азизжон Ғаниев (75, 2:1).

Огоҳлантириш: Омар Хрибин (56), Ҳассан Ҳамза Али (90+7) - Эрик (25), Рафаэль Перейра (28), Матиас Паласиос (76).

Четлатиш: Омар Хрибин (90+5).


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia