

Инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, “Марсель” эронлик форвардни ўз сафига қўшиб олиши мумкин. Томонлар музокараларни бошлаб юборган ва француз клуби Азмунни ҳужумни кучайтириш учун 2-3 вариантдан бири деб ҳисобламоқда.
28 ёшли ўйинчи жорий мавсум леверкузенликлар таркибида 13 баҳсда қатнашиб, битта ассист қайд этди. У эски жароҳатлари туфайли ўзини кўрсата олмаётгани айтилмоқда. Бунгача Эрон ТЖ аъзоси “Рубин”, “Ростов” ҳамда “Зенит”да ёрқин даврларни ўтказганди.



