Азизжон Ғаниев ОЧЛ рамзий жамоасидан ўрин олди

Оқил Абдубарноев
20 апр 2022
ОФК Осиё Чемпионлар лигаси ғарбий минтақаси бўйича 4-турнинг рамзий жамоасини эълон қилди.

Ушбу рўйхатдан "Ал Ҳилол"нинг 6 нафар футболчиси жой олган. Қувонарли томони, "Шабаб Ал Аҳли"нинг ўзбекистонлик лигеонери Азизжон Ғаниев таркибдан ўрин эгаллаган. Шунингдек, "Пахтакор"га қарши баҳснинг энг яхши футболчиси деб топилган "Ал Дуҳайл" дарвозабони Салоҳ Закария ҳам рамзий жамоага киритилган.


Дарвозабон: Салоҳ Закария (Ал Дуҳайл);

Ҳимоячилар: Ёссир ал Шаҳрони (Ал Ҳилол), Муҳаммад ал Дамеири (Ал Веҳдат), Али ал Булайҳи (Ал Ҳилол), Муҳаммад ал Бурайк (Ал Ҳилол);

Ярим ҳимоячилар: Салим ал Даусари (Ал Ҳилол), Салмон ал Фараж (Ал Ҳилол), Азизжон Ғаниев (Шабаб Ал Аҳли), Феде Картабия (Шабаб Ал Аҳли);

Ҳужумчилар: Одион Игало (Ал Ҳилол), Томас Ольсен (Шабаб Ал Аҳли).


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: instagram.com/theafchub