UZ

Сўнгги янгиликлар

21:59Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф": Бензема ва Канте асосий таркибда!  0 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  2 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3 19:02"Динамо" бразилиялик футболчиси билан хайрлашди  1 18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  8 18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  5 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0 17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  2 17:13Неймар операцияни бошдан кечирди  4 16:46"Андижон" "Ал Аҳли"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  5 16:19"Динамо" Маҳмуд Маҳамаджонов билан хайрлашди  5

Азизбек Тўлқунбеков: «Ҳозирги Индонезия аввалгисидан кучли ва яхши шаклланган» Янгиликлар

Азизбек Тўлқунбеков: «Ҳозирги Индонезия аввалгисидан кучли ва яхши шаклланган»

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси футболчиси Азизбек Тўлқунбеков Индонезияга қарши учрашув олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

— Ўйин ҳақида

— Жуда қизиқарли ўйин бўлиб ўтади. Мураббийларимиз билан биргаликда рақибимизнинг кучли ва кучсиз томонларини ўрганиб чиқдик. Жамоадошларим билан яхши ўйин кўрсатиб, ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

— Индонезия билан ўтган йили ҳам ўйнагансизлар. Ўша пайтдаги жамоа билан ҳозиргисининг фарқи нимада?

— Ҳа, улар билан олдин ўртоқлик ўйинида ўйнаганмиз. Ўша пайтда Индонезия сафида ҳам, бизнинг жамоамизда ҳам асосан янги футболчилар бўлганди. Ҳозирги Индонезия аввалгисидан кучли ва яхши шаклланган. Уларда ҳам футбол ривожланган. Бироқ биз ўз ўйинимизни намойиш этиб, ғалаба учун майдонга тушамиз.

— Сиз бундан аввал U-17, ҳозирга келиб U-20 Осиё кубогида иштирок этяпсиз. Бу мусобақаларнинг ўхшашлик ва фарқлари ҳақида нималар дея оласиз?

— Бу иккала мусобақа ҳам ўзига яраша футболчилар учун фойдали, айниқса ўсмирлар ва ёшлар учун. Лекин уларнинг ўртасида фарқ катта, деб ҳисоблайман. Чунки катта ёш тоифасидаги мусобақада даража барибир бошқача, ўйин темпи ва тезлик юқори бўлади. Иккала турнирда ҳам рақиблар кучли, айниқса ёшлар ўртасидаги мусобақада деярли тенг кучли жамоалар иштирок этмоқда.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика