Азизбек Аманов: “Австралиядан қўрқишга сабаб йўқ”

Khoja
23 янв 2024
Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Азизбек Аманов бугунги учрашув ҳақида фикр билдирди.

“Учрашувга тайёргарлик яхши ўтмоқда. Бўлажак учрашувда жиддий тайёрланмоқдамиз ва худо хоҳласа, халқимизни хурсанд қиламиз.

Кимга қарши баҳс олиб боришимиздан қатъий назар фақат ғалаба қозонамиз. Австралия ҳар қандай таркибда бўлса ҳам Австралия бўлиб қолади. Таркибда фарқ бор. Бироқ ҳозирги Ўзбекистон ҳам аввалги терма жамоа эмаску. Биз ҳам йилдан йилга ўсиб бормоқдамиз. Шунинг учун, улардан қўрқишга сабаб йўқ. Уларнинг ҳимоячи кучлироқ бўлса керак”, — деди Азизбек.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.asia