

Ушбу баҳсда бекободликлар (3:2) ҳисобида ғалаба қозонишди. Ўйиндан сўнг “Навбаҳор” клуби футболчиси Азиз Турғунбоев ўз фикрларини билдирди.
“Металлург” жамоасига қарши навбатдаги назорат учрашувимизни ўтказдик. Учрашувда жамоадошим Музаффар Ғофуров менга тўпни узатди ва уни рақиблар дарвозасига жойлаб қўйдим. Бир тарафдан баҳс бироз қийин бўлди. Мана шундай ўртоқлик ўйинлари билан мавсумга яхши тайёргарлик кўрамиз. Яқин кунларда “Навбаҳор” клуби билан шартнома имзолайман”, - дейди Азиз Турғунбоев.




