

"Ўйинга ажоийиб тайёргарлик кўргандик. Мураббийлар баҳс олдидан етарлича кўрсатмалар бергандилар. Йигитлар билан бирдамликда ҳаракат қилдик ва якунда ғалабага эришдик.
Ўйин вақтида шундай ҳолатлар бўлдики, биз асабийлашдик.
Биринчи навбатда гол ўтказмаслик, бизнинг мақсадимиз эди. Қарши ҳужумда ўз омадимизни қидиришимиз лозим эди.
Қўллаб-қувватлаб турганликлари учун мухлисларга миннатдорчилик билдирамиз", - деди Азиз Ғаниев.



