

Бу ҳақда футболчи Азим Аҳмедов “Тезкор Студия”да батафсил маълумот бериб ўтди.
“Одил Аҳмедовнинг жорий мавсумни Наманганда бошлаш эҳтимоли юқори эди. Агарда, “Шанхай-СИПГ” жамоаси янги шартнома таклиф қилмаганида ҳозирда “Навбаҳор”да жамоа сардори сифатида ҳаракат қилаётган бўлардилар. Барибир уларни шундай ниятлари бор. Балки, кейинги йил ўйнашлари мумкин. Фаолиятларини ўзимизнинг клубда тугатишни истайдилар. Насиб қилса жой алмашишармиз. Одил акам келсалар, мен кетишим мумкин. Пешонага ёзилгани бўлади”,- дейди ярим ҳимоячи.
"Навбаҳор" юлдузлари иштирокидаги "Тезкор Студия"ни томоша қилинг:



