UZ

Сўнгги янгиликлар

22:07Лондон клуби Испания терма жамоаси ўйинчисини 50 млн евро эвазига харид қилишга яқин  0 21:23"Реал"нинг собиқ ҳимоячиси Лукас Васкес янги клуби билан шартнома имзолади  0 20:30Хаби Алонсо: "Карвахаль Испания терма жамоасига қайтишни хоҳлайди"  1 20:10Футзал. БМБ – "Оил Стар" 5:1   0 19:55Футзал. БМБ "Оил Стар"ни 4 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубогига эга чиқди!  8 19:49Суперлиганинг 20-турида ҳакамлар жуда кўп хатога йўл қўйди  4 19:46Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" - "Машъал" 3:1 (матнли трансляция)  34 19:29Про лига. "Арал" "ФарДУ"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди   5 19:22Тимур Кападзе: "Ўмон билан ўйинда легионерлар бизга ёрдам беролмайди"  12 19:01Хаби Алонсо Рюдигернинг жисмоний ҳолати ҳақида тўхталди  0 18:34Онана Ла Лигага йўл оладими?  4 18:01Расман: "Боруссия Д" "Челси" ярим ҳимоячиси трансферини расмийлаштирди  2 17:22Варди фаолиятини А Серияда давом эттирадими?  4 16:35Абдулла Бўриев: "Иккинчи даврада таркибимизга легионер қўшиб олишимиз мумкин, янги мавсумда ҳаммага кураш тақдим қиламиз"  0 16:12Денис Иванков: "Дарвозабонлар муаммоси бугун пайдо бўлиб қолмади"  1

Азар "Қироллик клуби"га ўтди. 2019/20 мавсумда янги "Реал"ни кўрамиз Янгиликлар

Азар "Қироллик клуби"га ўтди. 2019/20 мавсумда янги "Реал"ни кўрамиз

Бельгиялик ярим ҳимоячи Эден Азарнинг "Реал"га ўтишининг асосий жиҳатларига тўхталдик.

Узоқ давом этган музокаралар якунланди. Эден Азар "Челси" билан хайрлашиб, "Реал"га ўтди. Бу трансфер ҳақида кўплаб баҳс-мунозаралар бўлди. "Челси" етакчиси "қаймоқранглилар" сафида тўп тепиш унинг орзуси эканлигини яширмаган. 7 июнь куни кечаси "Реал" Эден трансфери ҳақида эълон қилди.

Бельгиялик билан 5 йилга мўлжалланган шартнома имзоланди. Футболчини таништириш маросими 13 июнь кун "Сантьяго Бернабеу" стадионида бўлиб ўтади. Аввалига Азар тиббий кўрикдан ўтиши керак.


Нега "Реал"?

"Реал" Криштиану Роналду кетганидан сўнг мавсумни жуда ёмон ўтказди. Клуб президенти Флорентино Перес клуб учун фойдали иш қилмади. У Хулен Лопетегини тайинлаб хатога қўл урди, кейин Сантьяго Солари билан вазиятни ўнглашга уринди, ёнғинни ўчиришга кеч бўлганда Зинедин Зидан жамоага таклиф қилинди. "Қаймоқранглилар" мавсумни 3 баҳога якунлашди.

Зинедин Зидан "Реал"га маълум бир шартлар эвазига қайтди. Испан грандига янгиланиш керак эди ва Флорентино Перес "соққа" тўла кармонини чиқарди.


Эден Азар "Реал"нинг асосий мақсадига айланди. Футболчи Мадрид клубига ўтиш билан яшади, Зинедин Зидан эса бельгияликнинг кумири. Азар буни бир неча бор тан олган. "Мен доимо Зиданга юқори баҳо берганман. Унинг қўл остида ишлаш - орзуим. Кичкиналигимда Зидан менинг кумирим бўлган . Уни жуда ҳурмат қиламан".

Ҳаммаси нарса ушбу трансферга тайёр эди: "Реал"нинг керакли маблағни тўлашга тайёрлиги+футболчининг айнан "Реал"га ўтиш истаги+"Челси" ўз етакчисини сақлаб қола олмаслиги.


Азар ва Зидан ўртасидаги "муҳаббат" ҳазил эмас

2010 йилда Зинедин Зидан Marca нашрига интервью бериб, Азар ҳақида қуйидаги гапларни айтган:

"Азар - келажак юлдузи. У кучли футболчи ва бунданда яхшироқ ўйин кўрсата олади. Уни "Реал" футболчисига айлантирган бўлардим".

Азарнинг жавоби: "Зизу, раҳмат, сиздек жаҳон футболи афсонасидан илиқ сўзлар эшитиш жуда ёқимли".


"Челси" бундан мамнунми?


Инглиз клуби ўз етакчисидан яхшигина маблағ ишлаб олади. Тўловлар бўйича расмий маълумот йўқ, аммо инсайдларга эътибор берсак, трансфер 140-150 млн. евро эвазига амалга ошган дейиш мумкин. Бу сумманинг учдан иккиси харидга сарфланадиган маблағ, қолгани бонуслар.

"Челси" менежери Марина Грановская ушбу вазиятдан максимум фойда чиқарди. Эден Азарнинг "Челси" билан шартномаси 2019/20 мавсумда якунига етиши керак эди. Бельгиялик футболчи уни узайтиришни истамади. Иккала томон ҳам ҳаммасини тўғри тушуниб, ўзини муносиб тутишди. Футболчини текинга бериб юбориш яхши фикр эмас.


"Ғам ила Эден билан хайрлашяпмиз, у жамоада қолишини хоҳлаймиз. Бироқ футболчининг қарорини ҳурмат қиламиз. У бошқа мамлакатда ўзини синаб кўрмоқчи ва болалигидаги орзусига эришмоқчи. Унинг муваффақиятларини эсдан чиқармаймиз. Эдендан миннатдормиз.

У клубда ўтказган вақт давомида намунали профессионал бўлди. Келажакда Азарни "Стэмфорд Брижда" кўриш имкониятини сабрсизлик билан кутамиз" - дейди "Челси" директори.


"Челси"нинг муаммоси нимада?

Лондон клуби икки трансфер ойнасида харид амалга ошира олмайди. Бироқ улар апелляция орқали вазиятни ўнглашмоқчи. Аммо ҳаммасига тайёр бўлиш керак. Етакчини йўқотиш доимо аламли.


Маурицио Саррининг "Челси"да қолиши аниқ эмас. Миш-мишлар уни "Ювентус" билан боғламоқда. 2019/20 мавсумда "Челси" билан нима бўлиши номаълум.


Азар "Челси"га нисбатан тўғри иш қилдими?

Ҳа. Футболчининг "Реал"да ўйнаш орзусини мухлислар ва клуб яхши биларди. Эден Азар барча учрашувларда бор кучини ишга солган, бунга шубҳа йўқ. Англия чемпионатида "аристократлар" учинчи ўринни эгаллашди ва Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритишди. Бунинг устига жамоа Европа лигаси ғолибига айланди. Азар финалда дубль қайд этди. 

Шахсий статистика бўйича бу Эден Азарнинг энг яхши мавсуми: 16та гол ва 15та голли пас. Сўнгги марта АПЛда 15 ва ундан ортиқ гол ҳамда пас йиға олган футболчи Тьерри Анри бўлган.


Эден Азар "Челси" мухлислари учун таъсирли хайрлашув мактубини ёзди:

“Челси”даги дўстларим ва оиламга! Сиз энди менинг “Реал”га ўтганимни биласиз. Болалигимда биринчи голимни урган вақтимдан бери шундай жамоада ўйнашни орзу қилганим ҳеч кимга сир эмас. Энди эса клублар ҳам келишувга эришди. Фаолиятимда янги босқич бошлаётганимни тушунасиз деган умиддаман. “Челси”дан кетиш фаолиятимдаги энг қийин қарор бўлди. 

“Челси”га келганимда атиги 21 ёшда эдим. Бу ерда ҳам футболчи ҳам инсон сифатида ўсишга эришдим. Сизлар менинг Белгия терма жамоаси сардорига айланишимда ёрдам бердингиз. Албатта, жамоа учун ҳам шахсан мен учун ҳам қийин даврлар бўлди. Ўйинимиз чиқмаган вақтларда ҳам, майдонда боримни беришга интилдим. Буларнинг барчаси эса, албатта, сизларнинг такрорланмас қўллаб-қувватлашингиз орқали содир бўлди. Бу кураш руҳияти ва хоҳиши. Бу таслим бўлмасликка интилиш. Бу “Челси” маданиятининг бир қисми.

Жамоадан кетишдан олдин, барчангизга ажойиб дўстона муносабат учун ташаккур билдирмоқчиман. Ажойиб даврларни биргаликда ўтказдик. Мистер Абрамович ва жамоа раҳбариятига икки нарса учун раҳмат айтмоқчиман. Биринчиси — “Челси” ўйинчиси бўлганим учун, иккинчиси эса “Реал” аъзосига айланганим учун. Ҳаммага омад тилайман, дўстларим”,—дея ёзади Эден Азар.


Эден Азарнинг келажаги

Бельгиялик ярим ҳимоячи "Реал"да 7-рақамда ўйнайди. Аввал бу рақам Криштиану Роналдуга тегишли бўлган. Эден Азарни португалиялик даҳонинг ишини қилмайди. Уларнинг услуби бошқача.

"Реал" Зинедин Зидан қўл остида Марсело, Дани Карвахаль ва Тони Кроос ижросидаги қанотдан узатмаларга таяниб ўйнайди. Роналду эса узатмаларни голга айлантирарди. Азарнинг устун жиҳати - унинг дриблинги. Хавбек вазиятни ўзи якунлашдан кўра, сўнгги пасни беришни хуш кўради. Зинедин Зиданнинг вазифаси бельгиялик учун қулай услуб яратиш.


"Реал"нинг келажаги

Мадрид клуби трансфер ойнасида катта иш олиб боряпти. Испан клуби трансферларга 200 млн. евро сарфлаб бўлди: Эден Азар, Эдер Милитао, Лука Йович ва Родриго.


Энди нават Кристиан Эриксен ёки Поль Погбага.

Рейтинг: +28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика