Азамат Алланиёзов: “Қизилқум”дан миннатдорман”
04 июл 2017 14:37
Янгиликлар
Азамат Алланиёзов: “Қизилқум”дан миннатдорман”
Футболчи эса навоийликлар жамоасидан кетар чоғида улар билан илиқ муносабатда хайрлашганини маълум қилди ва боя унинг айтган гаплари чоп этилган хабар у қадар ҳақиқатга мос келмаслигини айтиб, шундай деди:
- “Қизилқум”ни тарк этганим рост, аммо клуб раҳбарияти билан ўртамизда ҳеч қандай муаммо ёки келишмовчилик бўлмаган. Биз улар билан дўстона руҳда хайрлашганмиз ва жамоанинг кейинги фаолиятида фақат омад тилайман. “Қизилқум”га футболни тугатиш учун келиш керак, деган гапга келсак, мен бу каби фикрларни айтмаганман, чунки у ерда ҳамма вақт рақобатбардош ва яхши жамоа бўлиб келган. У ерда яхши савиядаги ўйинчилар бор ва клуб ҳар доим юқори ўринлар учун курашиб келмоқда. Мен ҳар доим “Қизилқум” жамоаси ва раҳбарлари билан дўстона муносабатда бўлиб қоламан. Бу ерда ўтган ярим йиллик фаолиятим учун улардан миннатдорман.
ФИРДАВСХОН

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар