UZ

Сўнгги янгиликлар

10:25Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 09:50«Манчестер Сити» испаниялик футболчига 200 миллион фунт тўлашга тайёр  3 09:22Sofascore. Кечаги учрашувда Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 08:57Суперлига. Бугун 6-тур якунланади  4 08:26ОФК президенти Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Осиё кубогида ғолибликни қўлга киритгани муносабати билан табрик йўллади  24 07:55Ўзбекистонни чeмпион қилган Исломбек Исмоилов финалдан сўнг нималар деди?  26 07:30U-17 Осиё кубоги. Уч нафар футболчимиз «энг яхши» совринига эга бўлди  11 07:10U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0, Фантастик ғалаба!  9 06:51Валверденинг сўнгги дақиқалардаги супер голи «Реал»га муҳим ғалабани тақдим этди  11 05:31Александр Хомяков: "ВАР билан боғлиқ ҳолат, вақт чўзилиши бизнинг зараримизга ишлагандек бўлди"  11 04:41Бундеслига. "Аугсбург" — "Айнтрахт" ўйинида дуранг, "Боруссия Дортмунд" бешта гол урилган ўйинда ғалаба қозонди, "Байер" дуранг ўйнади  0 04:23А Серия. "Интер" "Болонья"га мағлуб бўлди, "Милан" эса "Аталанта"га мағлуб бўлди  2 00:21Миржалол Қосимов: "Захирадан ўйинга қўшилган футболчилар ҳар доим ўйинни кучайтириши керак. Дориев яримта вазиятдан ҳам гол ура олди"  3 00:15Суперлига. Голларга бой ўтган баҳсда ОКМК ғалаба қозонди, "Динамо" эса қўшиб берилган дақиқаларда ғалабани илиб кетди  11 23:58Иван Бошкович: "Биз қандай ўйин намойиш этганимиз ҳеч кимга қизиқ эмас, муҳими натижа"  3

Азамат Абдураимов: “Насаф” Ўзбекистон кубоги соҳибига айланади” Янгиликлар

Азамат Абдураимов: “Насаф” Ўзбекистон кубоги соҳибига айланади”

Бугун Жиззах шаҳридаги янги бунёд этилган стадионда Ўзбекистон Кубоги-2015 соҳиби аниқланади.

Кубок битта, даъвогар эса иккита, у кимга насиб қилади? Бу саволга жавоб топиш учун оз фурсат қолди. Финалга қадар рақибларини бирма-бир мағлуб этиб келган Тошкентнинг “Бунёдкор” ҳамда Қаршининг “Насаф” жамоалари бош мукофотга ким ҳақлироқ эканлигига ўзаро ўйинда ойдинлик киритиб олишади. 

Финал учрашувига бўлган қизиқишни жуда юқори деб бўлмайди. Ўзбекистон кубоги ПФЛга тегишли турнир. Лекин бу ташкилот финал ўйини тарғиботи йўлида нима ишни қойил қилди? Катта эҳтимол билан ўйиндан кейинги ғолиб жамоани тақдирлаш маросими ҳам ҳаминқадар ўтказилади. Мавсумолди ПФЛ Кубоги финали тақдимотидан бирозгина фарқ қилса бўлдида, нима кераги бор ПФЛга ортиқча ҳаракат ва ҳаражатни. 

Бир йилда икки, нари борса уч маротаба кўриниш берадиган ПФЛнинг икки вакили кубокнинг икки қулоғидан ушлаб майдонга олиб чиқади, Фарҳод Магометов ёки Сардор Раҳматуллаев уни ғолиб жамоа сардорига топширади. Бўлди, шу билан Жиззах миссияси якунланади. Ҳа барака топгурлар, Ўзбекистон кубоги финалини байрам, шоу каби ўтказмайсизларми? Бу сиз(ПФЛ)нинг юзингизку! 

Биз бугунги ўйин олдидан Азамат Абдураимовнинг фикрлари билан қизиқдик. 

“Ҳар доимгидек, кубок финалига хос ва мос “жанг” бўлишини кутяпман. Зеро, бир ўйиндан иборат финал учрашувдаги ғалаба иккала жамоа учун ҳам сув ва ҳаводек зарур. Ҳар иккала жамоа ҳам мамлакатимиз футболининг байроқдорларидан ҳисобланади. Лекин фикримча, “Насаф” ҳам, “Бунёдкор” ҳам бу йил чемпион бўла олишмайди. Тўғри, “Насаф”да ҳали имконият бор. Аммо, чемпионлик учун курашётган “Локомотив” ва “Пахтакор”нинг бу йўлдаги имкониятлари юқорироқ. Шу боис, қаршилик футболчилар учун Ўзбекистон кубогидаги ғалаба муҳимроқ бўлса керак. Бу билан улар мавсумни юқори нота ва кайфиятда якунлашлари мумкин. Айни пайтда ва ҳолатда “Насаф”нинг имкониятларини юқорироқ баҳолайман. “Бунёдкор”га ҳурматимни сақлаган ҳолда Рўзиқул Бердиев жамоасининг ғалаба қозонишини тахмил қиляпман. Бунга етарлича асослар бор. “Насаф” жамоаси “Бунёдкор”га нисбатан мавсумни деярли бир меъёрда ўтказяпти. Жамоа таркибига назар ташланг. Бир неча йилдан бери деярли бир таркиб ўйнаб келмоқда. Академия тарбияланувчиларининг секин-аста асосий таркибга қўшилиб бораётганини айтмаса, ташқаридан деярли футболчи келмаяпти. Мураббийлар штабини алоҳида таъкидлаган бўлардим. Мураббий масаласида “Насаф”да муаммо йўқ. Футболчилар мураббийларни ҳурмат қилишади. Футболда бу энг муҳим омил хисобланади. “Насаф”да етакчи бор. Артур Геворкян ўз жамоадошларига намуна бўлиб, уларни ғалаба сари етаклай олади. Таркибда терма жамоага номзод футболчилар ҳам етарли. Илҳом Шомуродовнинг дарвозани ишғол қила бошлагани ҳам жамоа мураббийлар штаби ва мухлислари учун яхши янгилик бўлди. Рўзиқул Бердиев мураббий сифатида жуда яхши шаклланди ва яхшигина ўсишга эришди. Бежизга, йилнинг энг яхши мураббийи деб топилмади. Энди “Бунёдкор” ҳақидаги фикрларим билан ўртоқлашсам. Жамоа таркиби чакки эмас. “Насаф”га нисбатан ютуқлари ҳам кўпроқ. Лекин бу ютуқлар яқин ўтмишда қолди. Ўтган йили “қалдирғочлар” илк бор мавсумни медалсиз якунлашди. Ўзбекистон кубоги финалида ҳам мағлубиятга учради. Энг катта камчиликлардан бири бу жамоадаги мураббийларнинг қўнимсизлиги. Ёшларга эътибор бериб, келажакка яхши тамал тошини қўя бошлаган Сергей Лушанга охиригача ишонч билдирилмади. Айни пайтда жамоанинг натижаларига клуб бош директори Бахтиёр Бобоев жавоб беряпти. Мавсум якунланишига оз фурсат қолди. Жамоанинг чемпионатда яна ҳеч нарса ололмаслиги ойдинлашиб қолди. Яна худди ўтган йилгидек бор умид кубокка қаратилади. “Бунёдкор” бундай қийин ва чигал вазиятдан қандай чиқиб кетади? Очиғи, буни била олмаяман. Лекин шуниси аниқки, кетма-кет икки мавсум бирорта ҳам совринсиз қолиш “Бунёдкор”дек ўз олдига катта мақсадларни қўядиган клуб учун бу ҳақиқий фожеа бўлади. Шуларни инобатга олиб айтишим мумкинки, 17 октябрь кунги финал учрашуви “Бунёдкор” учун ҳаёт ва момот ўйини бўлади.

Фурсатдан фойдаланиб, ҳар икки жамоага ҳам финал учрашувида омад ва зафар ёр бўлишини тилаб қоламан. Улар бунга бирдек муносиблар. Лекин кубок битта ва у жамоаларнинг бирига насиб қилади. Шахсий фикрим, “Насаф” Ўзбекистон кубоги соҳибига айланади. 

 Камолиддин АЛИМОВ

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика