

"Биринчи навбатда "Бухоро"ни ғалаба билан табриклайман. Биринчи таймда ўйин тенг бўлди ва иккала жамоада имкониятлар бўлди. Аммо иккинчи таймда "Бухоро" клуби футболчиларининг маҳорати сезилиб қолди. Рақиб жамоа Суперлигага чиқиш учун курашмоқда, шу боис тажрибали футболчилар кўп. Йигитларим биринчи таймда тенгма-тенг ўйнашди. Иккинчи таймда бир нечта хатолар туфайли голлар ўтказиб юбордик. Ишлашда давом этамиз. Ҳозир танаффус бўлади ва таркибни кучайтириш, тактика устида ишлаш учун вақтимиз бўлади", - дейди Азамат Абдураимов.



