UZ

Сўнгги янгиликлар

14:35Норчаев бугун Германияда операция қилинади  0 14:25Суперлига. Плей-офф: "Арал" "Бухоро" билан рўбарў келмоқда (онлайн ҳисоб)  15 14:15Эшитдик-да! "Сурхон" футболчиси "Локомотив"га ўтди  0 13:39Шомуродов рамзий жамоадан жой олди  1 12:40TVCOM'да бугунги тақвим: Суперлигага ўтиш ўйини, “Челси” сафарда ва бошқалар  1 12:38"Рома" Дибаланинг жамоадаги келажаги бўйича қарор қабул қилди  0 12:10Санжар Қувватов собиқ жамоасига қайтди  7 11:43Водий клублари Ўзбекистон МТЖ аъзосига даъвогарлик қилмоқда  4 11:18Ўзбекистонлик футболчи Косовога йўл олмоқда  2 10:42Алонсонинг ўрнига яна бир даъвогар пайдо бўлди  5 10:15"Навбаҳор" келаси мавсум уй учрашувларини қайси стадионда ўтказиши маълум  14 09:46Кечаги аламли натижадан сўнг Аморим нималар деди?  3 09:18ОКМК етакчиларидан бир легионер бўлишга яқин  4 08:50The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди  12 08:17"Андижон" етакчиларидан бир фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3

Аёллар. Осиё Кубоги–2018 саралаши. Ўзбекистон Ҳиндистонни 7:1 ҳисобида мағлуб этди Янгиликлар

Аёллар. Осиё Кубоги–2018 саралаши. Ўзбекистон Ҳиндистонни 7:1 ҳисобида мағлуб этди

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бугун, 7 апрель куни Осиё Кубоги–2018 турнирига саралаш босқичи “B” гуруҳи 2-турида Ҳиндистон термасига қарши баҳс олиб борди.


КХДР пойтахти Пхеньян шаҳридаги Kim II Sung Stadium майдонида бўлиб ўтган ўйинда Шерали Бобоқулов шогирдлари 7:1 ҳисобида зафар қучди.

Ўзбекистон аёллар термаси сафида Людмила Карачик ва Маҳлиё Сарикова дубль қайд этган бўлса, Умида Зоирова, Лианна Норбекова ва Феруза Турдибоева биттадан голга муаллифлик қилди. Рақиблардан Бала Деви битта гол киритди.

Мазкур ғалабадан кейин Ўзбекистон аёллар термаси битта кам ўйин ўтказган ҳолда 6 очко билан 2-ўринда бормоқда. Учта ўйин ўтказган КХДР аёллари 7 очко билан 1-поғонада бормоқда.

Осиё Кубоги–2018 саралаши

“B” гуруҳи, 2-тур
7 апрель, жума

Ўзбекистон  – Ҳиндистон 7:1

Голлар
: Карачик (3, 6), Сарикова (10, 44), Зоирова (19), Норбекова (63), Турдибоева (90+1)


Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика