

Саралаш баҳсларида Ўзбекистон шарафини "Насаф" аёллар жамоаси ҳимоя қилади. "Аждарлар" ОЧЛ гуруҳ босқичида иштирок этиш учун "C" гуруҳида Малайзиянинг "Сабаҳ" ва Непалнинг "АПФ" клубига қарши ўйнайди.
Саралаш босқичи ўйинлари 25дан 31 август оралиғида бўлиб ўтади.
Агар "Насаф" баҳсларни муваффақиятли якунласа гуруҳ босқичида "Вухан Жианда" (Хитой), "Хёндэ Стил Ред Ангелс" ва "А" саралаш гуруҳи ғолиби билан ўйнайди.




